2024 йил 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий қилинди. Вазирлар Маҳкамаси уни белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлади (30.01.2024 й. 55-сонли ВМҚ).
Рейтинг автоматик тарзда (онлайн) Солиқ қўмитасининг электрон платформасида шакллантирилади. Тадбиркор тўплаши мумкин бўлган максимал баллар сони – 100. Баҳолаш тадбиркорлик субъектининг қонунчилик талабларига қандай риоя қилаётгани ҳақидаги маълумотларга асосланади. Ушбу маълумот идоралараро маълумотлар алмашинуви орқали платформага узатилади. Рейтингни юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Баҳолашда кўп нарса бухгалтерия бўлимининг профессионаллигига боғлиқ. Солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва ихтиёрий равишда бажариш рейтингда юқори баҳони олишга ёрдам беради.
Баҳолаш мезонлари учта тоифага бўлинади – умумий, пасайтирувчи ва рағбатлантирувчи.
Батафсил buxgalter.uz сайтида ўқинг.