Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Талабалар атоқли адибларнинг ижодини ўрганади

27.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 24.08.2020 йилдаги “Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида” 502-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат билан:

  • Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш ва таълим муассасаларида адиблар ижодини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилишбўйича олий таълим муассасаларини бириктириш рўйхати;
  • Атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар ва кўкрак нишонлари, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб улар билан тақдирлаш мезонлари,  стипендияларни тўлаш муддатлари ва миқдори, кўкрак нишонларининг тавсифи тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда бириктирилган олий таълим муассасаларида:

  • бир ой муддатда бириктирилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ўқув-маърифий тадбирларни амалга оширувчи ижодий гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш;
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, илмий-адабий маслаҳатчи лавозимини жорий этиш;
  • 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилишга бошқа олий таълим муассасаларини ҳам жалб қилиш чораларини кўриш топширилди.

 

Шунингдек, қарор билан илмий-адабий маслаҳатчиларнинг вазифалари, чора-тадбирлар режасини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш манбалари белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Қаюмов.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50