Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

“Тараққиёт” танлови ғолиблари чет тили курсини ва хорижда стажировка ўтайдилар

22.02.2019

Рус тилида ўқиш


Лауреатлар Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастурига асосан ўқитилмайдилар ва мамлакат ичида давлат органларида стажировка ўтамайдилар (Президентнинг 20.02.2019 йилдаги ПҚ-4200-сон қарорига қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича "Тараққиёт" республика танлови 16 та йўналиш бўйича ҳар 3 йилда ўтказилади. 50 нафар ғолиб раҳбарлик лавозимларига тайинланади, финал иштирокчилари эса кадрлар захирасига киритилади. Танлов ўтказишнинг батафсил тартиби – бу ерда.

 

Киритилган тузатишлар билан ғолибларни Бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича Президент дастурига асосан ўқитиш ва уларнинг мамлакат ичида давлат органларида стажировка ўташлари бекор қилинди. Бунинг ўрнига улар чет тили ўқитишнинг интенсив курсини (агар зарурат бўлса), шунингдек ривожланган хорижий мамлакатларнинг соҳага оид ташкилотларида 3 ой муддатлик стажировка ўтайдилар.

 

Қолган финал иштирокчилари иш билан таъминланганидан сўнг 1 ой муддатлик анча қисқа стажировка ўтайдилар.

 

Бу – муҳим! Стажировкага юборилаётган шахслар муайян муддат тўловни амалга оширган давлат органида ишлаб беришлари шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум