Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 733-сон қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2022 йилги таҳрири амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгарган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланмоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Божхона қўмитасига зарур ҳолларда маҳсулотларни таснифлаш юзасидан биргаликда хулосалар бериш ҳамда юқоридаги рўйхатга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.