Президентнинг 15.03.2017 йилдаги «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Унинг матнини ЎзА тарқатди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- ТАТУнинг илмий-ахборот ривожланишини молиялаштириш оширилди
ТАТУнинг илмий-ахборот ривожланишини молиялаштириш оширилди
17.03.2017
ТАТУга улуғ аллома номи берилди
Тошкент ахборот технологиялари университетига (ТАТУ) Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилди.
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб университетда улуғ алломанинг номини абадийлаштириш ҳамда унинг буюк ва бебаҳо меросини кенг ўрганиш билан боғлиқ республика ва халқаро кўламда илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, шу жумладан, дастурий маҳсулотларни яратиш борасида танлов ва олимпиадалар ўтказиш, республиканинг етакчи олимлари иштирокида олий таълим муассасалари талабалари, ёш олимлар, профессор-ўқитувчилар билан илмий учрашувлар ҳамда давра суҳбатларини ташкил этиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказилади.
ТАТУнинг иқтидорли талабаларига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия берилади.
Идоравий мансуб тузилмалар қайта ташкил этилди
ТАТУ ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва аппарат дастурий мажмуалар яратиш маркази негизида барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланган юридик шахс мақомига эга бўлган Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ташкил этилди.
Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, сифатли маҳаллий дастурий маҳсулотларни, энг аввало, Университетда таълим олаётган талабаларни кенг жалб этган ҳолда ишлаб чиқиш;
- АКТ соҳасида илмий мактабларни ривожлантириш, ёш олимлар ва илмий-педагог ходимлар меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларини тижоратлаштиришни ташкил қилиш;
- бошқарув, ишлаб чиқариш, бизнес ва бошқа йўналишдаги жараёнларни автоматлаштиришни тизимли илмий таҳлил қилиш, уларнинг моделларини ҳамда алгоритмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- юқори технологияларга асосланган техник ва дастурий маҳсулотларни яратиш, импорт ўрнини босувчи қурилмаларни маҳаллийлаштириш ва экспортбоп қурилмаларни ишлаб чиқиш юзасидан фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва бошқалар.
Шунингдек, ТАТУ қошида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. Жамғарма уяли алоқа компаниялари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловларнинг 1%и ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
Унинг маблағларидан асосан қуйидаги йўналишлар бўйича фойдаланилади:
- ТАТУ учун ўқув дарсликлар ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, шу жумладан, хорижий адабиётларни харид қилиш, унинг иқтидорли талабалари учун бериладиган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия харажатларини қоплаш ва “Муҳаммад ал-Хоразмий авлодлари” номли илмий журнал нашр этилишини молиявий қўллаб-қувватлаш;
- Университет ва Марказнинг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини танлов асосида молиялаштириш, уларнинг илмий ва ўқув лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар, зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш;
- иқтидорли талабалар, профессор-ўқитувчилар ва ёш илмий ходимларни етакчи хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий-тадқиқот марказларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, ТАТУда дарс бериш ва Марказда илмий тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали хорижий мутахассислар ва олимларни жалб қилиш.
Жамғарма маблағларини бошқариш билан ТАТУнинг Васийлик кенгаши шуғулланади.
Маълумот учун: ТАТУнинг Васийлик кенгаши 2000 йилдан бери фаолият кўрсатмоқда. Унинг таркибига қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият, ОАВ, жамоат бирлашмалари, уюшмалар ва бошқа юридик шахслар (масалан, «Ўзбекистон почтаси» АЖ, мобиль алоқа операторлари) вакиллари киради. Бундан ташқари, Васийлик кенгашига ТАТУ ректори ҳам киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- 1 октябрдан киритиладиган ўзгартиришлар: асосий янгиликлар ҳақида қисқача
- ОТМда таълим учун ҳақ тўловчилар учун учта муаммо
- 2021 йилдан шифокорларни мажбурий онлайн-аттестациядан ўтказиш жорий этилади
- «Бюджет» ўринлар – икки баравар кўпаяди, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар – камаяди, контракт 4 га бўлиб тўланади
- Ундирилиши умидсиз солиқ қарзи ҳисоби автоматлаштирилади
- Бўстонлиқ туманида мол-мулкни ижарага бериш ва солиқ солиш соддалаштирилади
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»