2018 йилдан бошлаб товар айланмаси тайёрловчи ташкилотлар учун солиқ солиш объектига айланди.
Ўтган йили ялпи даромад тайёрловчи ташкилотлар учун солиқ солиш объекти бўлган эди. У реализация қилинган товарларнинг харид ва сотиш қиймати ўртасидаги фарқга тенг бўлиб, 33% ставка бўйича солиқ солинган.
2018 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, навларга ажратиш, сақлаш ва қадоқлашни амалга оширадиган тайёрловчи ташкилотлар учун товар айланмаси солиқ солиш объекти ҳисобланади. Унга 4% ставка бўйича ЯСТ солинади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.