Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Театр ёки музейга – электрон билет билан

15.01.2019

Рус тилида ўқиш

2020 йилга келиб маданият ва спорт муассасаларида блокчейн технологияларини қўллаган ҳолда Билет операцияларининг ягона электрон тизими (БОЯЭТ) жорий қилинади (10.01.2019 йилдаги 18-сон ВМҚга қаранг).

 

Ушбу қарор Президентнинг 26.08.2018 йилдаги ПҚ-3920-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2018-2020 йилларда маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш «Йўл харитаси» тадбирларининг бажарилиши юзасидан қабул қилинди. Бу ҳақда илгари ёзган эдик (шарҳга қаранг).

 

БОЯЭТнинг 2020 йил 1 январга қадар ишга туширилиши Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан таъминланади. Мазкур муддатга келиб, БОЯЭТ доирасида интернет-эквайрингни қўллаб хорижий валютада электрон тўлов ва электрон билетлар сотиб олишнинг замонавий механизмлари жорий қилинади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Банк операцияларининг ягона электрон тизими тўғрисида низом;
  • Маданият ва санъат муассасаларида билетлар сотишнинг автоматик тизимидан фойдаланмасдан билет хўжалигини юритиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум