Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Телекоммуникация соҳасидаги қонунбузарликлар учун жарималар рўйхати кенгайтирилмоқда

13.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 7.03.2018 йилдаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 185-сон қарори қабул қилинди.

 

 Мазкур ҳужжат лойиҳасининг шарҳи – бу ерда.

 

2018 йил 1 июндан бошлаб қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатлар, давлат стандартлари талаблари ҳамда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун молиявий санкциялар (жарималар)нинг янги миқдорлари амалга киритилмоқда. Амалдаги миқдорлар ушбу санадан бошлаб ўз кучини йўқотади.

 

Рўйхат кенгайтирилди. Қуйида 1.06.2018 йилдан бошлаб жарима солинадиган қонунбузарликларнинг жорий этилаётган турлари кўрсатилган. Масалан, кабель ва эфир-кабель телеэшиттириш, мобил алоқа, маълумотлар узатиш тармоғи, халқаро овозли трафик, телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан кўрсатилувчи хизматлар, статистика ҳисоботини тақдим этиш соҳасидаги қонунбузарликлар рўйхатга киритилди.  

 

 Кўрсаткичлар номи

ЭКИҲ бараваридаги жарималар миқдори

 

Почта алоқаси

Посилкалар ўтишида назорат муддатларининг бузилиши

0,5

ҳар бир ҳолат учун

Кабель, эфир-кабель телеэшиттириш

Теледастурларни трансляция/ретрансляция қилувчи кабель/эфир-кабель телевидение студияси техник воситалари тўхталишлари давомийлиги

1

ҳар бир 1000 та абонент нуқта-минут учун

Кабель эшиттириш тармоғидаги техник воситаларнинг корхона айби билан бўлган тўхталишлари давомийлиги

 

0,1

ҳар бир 500 та абонент нуқта-минут учун

Телевидение

Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканал ишлашидаги тўхталишлар давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти)

0,05

ҳар бир минут учун  

Корхона айби билан рақамли пакетдаги телеканалнинг белгиланган техник нормалардан оғишлари давомийлиги (тарқатиш ёки телерадиоэшиттириш субъекти)

0,01

ҳар бир минут учун

Радиоалоқа ва мобил алоқа тармоқлари

Мобил алоқа тармоқларида қабул килувчи-узатувчи радио модулларнинг ишида корхона айби билан бўлган тўхталишлар давомийлиги, чорак давомида

0,05

1000 соат ишлаши учун минутларда

Тармоқнинг алоҳида участкаларида ускуна шикастланишларининг нормативдан ортиқ вақтда бартараф этилиши

0,1

ҳар бир минут учун  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ўрнатилган уланишнинг абонент ташаббуси билан бўлмаган узилиш билан тугалланган чақирувлар улуши (Call drop rate), чорак давомида

 

0,1

ҳар бир шундай 100 та чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича умумий чақирувлар сонидан муваффақиятсиз чақирувлар улуши (Call unsuccessful rate), чорак давомида

 

0,5

ҳар бир 100 та муваффақиятсиз чақирув учун, нормативдан ортиқ вақтда  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотларни пакетли узатиш хизматидан фойдалана олиш коэффициенти, чорак давомида

0,5

ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уланишни ўрнатиш вақтида нормативларга жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида

0,1

ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун  

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича пакетларни коммутациялаш орқали маълумотларни узатишда ўрнатилган уланиш вақтининг коэффициенти, чорак давомида

0,1

ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маълумотлар узатиш хизматининг узилиш коэффициенти, чорак давомида

0,1

ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича нутқни узатиш сифати нормативларига жавоб бермайдиган чақирувлар улуши, чорак давомида

1,0

ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун  

Мобил алоқа тармоғи учун маълумотлар узатиш тезлигининг ўртача қийматига риоя қилмаслик, чорак давомида

0,1

ҳар бир нормативдан ортиқ ҳолат учун  

Маълумотлар узатиш тармоқлари

Белгиланган маълумотлар узатиш тезлигига мувофиқ хизматлар кўрсатиш сифатининг корхона айби билан бузилиши аниқланган ҳолатлар сони

0,5

ҳар бир ҳолат учун  

Оператор ва провайдерга боғлиқ бўлган сабабларга кўра маълумотлар узатиш ускунасининг нормативдан ортиқ тўхталиши давомийлиги, чорак давомида

0,1

ҳар бир минут учун  

Корхона айби билан маълумотлар узатиш тармоғига нормативдан ортиқ муддатларда фойдаланишни тиклаш вақти

0,01

ҳар бир тўлиқ соат учун  

Халқаро коммутация марказларини четлаб ўтиб, халқаро овозли трафикни рухсатсиз ўтказиш

Қонунга хилоф равишда халқаро сўзлашувларни амалга оширишда фойдаланилган ҳар бир аниқланган абонент рақами учун

70

Телекоммуникация операторлари ва провайдерлари томонидан кўрсатилувчи ахборот-маълумот хизматлари

Телефон орқали техник қўллаб-қувватлаш хизматидан фойдаланиш коэффициенти пасайиши, чоракда

0,01

ўрнатилган нормативнинг ҳар бир бузилиш ҳолати учун  

Ахборот-маълумот хизматлари операторининг белгиланган нормадаги вақтдан ортиқ жавоб бериш вақти

0,01

ҳар бир ҳолат учун  

Статистика ҳисоботи

Белгиланган тартибда идоравий статистика ҳисоботларини тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этиш

10

ҳар бир ҳолат учун

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 9.03.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Ленара Хикматова.