Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Темир йўл транспорти соҳасида қандай хизматлар бепул кўрсатилади

24.12.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2024 йилдаги “Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги ВМҚ-851-сон қарори қабул қилинди.

 

Истеъмолчиларга қуйидаги хизматлар бепул тақдим этилади:

  • аравача тақдим этиш хизмати;
  • чиптаси бўлган йўловчиларга ҳожатхоналарда бўлиш;
  • она ва бола хонасидан фойдаланиш;
  • кутиш залида интернет жаҳон ахборот тармоғи хизмати;
  • тиббий ёрдам пункти хизматлари;
  • ногиронлар учун аравача;
  • йўл давомида телефон ва ноутбукларни қувватлаш хизмати;
  • кутубхона;
  • йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар (оқ қанд) тақдим этиш.

 

Ҳужжат билан Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатлари тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.12.2024.йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев