Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Меъёрдан ортиқча кундалик харажатларни қандай ҳисобга олиш керак ЭИЗ иштирокчилари учун экспортни қўллаб-қувватлашнинг қандай чоралари бекор қилинмоқда Ер солиғини тўлаш ва ҳисоботлар тақдим этиш тартиби

Терговга қадар текширув давомида крипто-активлар қандай олиб қўйилади

07.01.2025

Рус тилида ўқиш

ИИВ, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Бош прокуратуранинг «Терговга қадар текширувни амалга оширишда ва жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қўшма буйруғи қабул қилинди (25.12.2024 й. АВ рўйхат рақами 3591-сон).

 

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ва далиллар қуйидагиларда аниқланиши мумкин:

  • ахборот ташувчи қурилмалар;
  • крипто-ҳамёнлар (масалан, “Ledger”, “Trezor”, “KeepKey”, “Coldcard”, “Bitlox”, “Blochstech” ва бошқалар);
  • қоғоз, блокнот ёки бошқа нарса ва буюмларда қайд этилган қўлёзма ва ёзувлар.

 

Мазкур нарса ва буюмлар олиб қўйилаётганда мутахассис иштирокида кўздан кечирилади ҳамда ашёвий, ёзма ёки рақамли далил сифатида эътироф этилиши мумкин.

 

Крипто-активлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш билан бир қаторда қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:

  • ахборот ташувчи қурилмаларнинг хотирасини кўздан кечириш;
  • крипто-ҳамён манзили бўйича маълумотларнинг тақсимланган реестрини таҳлил қилиш;
  • суд-компьютер-техникавий экспертизасини тайинлаш;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда хизматлар провайдерларига тегишли сўровларни юбориш;
  • банк сири билан боғлиқ маълумотларни олиш бўйича сўровлар юбориш.

 

Крипто-активларни олиб қўйиш уларни суриштирув ҳамда дастлабки тергов органларининг крипто-ҳамён манзилига ўтказиш орқали амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Cобир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-01-23
  • USD:12990.00 (+0.00) сум
  • EUR:13570.65 (+0.00) сум
  • RUB:131.86 (+0.00) сум