Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

«Термиз халқаро савдо маркази» ташкил этилади

21.11.2020

Рус тилида ўқиш

 

Ушбу эркин савдо зонаси «Термиз» ЭИЗ ҳудудини қисқартириш ҳисобига тегишли дирекция билан бирга ташкил этилади (12.11.2020 йилдаги ПФ-6109-сон Фармонга қаранг).

 

Мақсад – «Термиз» ЭИЗ негизида ишлаб чиқарувчилар, экспорт қилувчилар ва харидорлар учун сақлаш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмасини ташкил этиш. Ҳукумат томонидан бир ой муддатда «Термиз» ЭИЗ ҳамда Термиз ХСМ ҳудудларининг чегаралари белгиланади, янги зонани ривожлантириш дастури тасдиқланади, товарларни олиб кириш, ва олиб чиқиш, божхона режимларини расмийлаштириш, маҳсулотларни реализация қилиш, хорижий фуқаролар ва транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, ушбу ҳудудда бўлиши ҳамда ундан чиқиши билан боғлиқ тартиб белгиланади.

 

Термиз ХСМ ҳуқуқий режимининг ўзига хос жиҳатлари қуйидагилардан иборат:  

биринчидан, унинг ҳудудида:

а) замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш хизматлари ҳамда электрон савдо порталлари ташкил этилади;

б) «ягона дарча» ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификация, фитосанитария, ветеринария, транспорт, банк ва валюта айирбошлаш, мобиль алоқа ҳамда мижозлар учун тиббиёт ва меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;

в) Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари ва ушбу давлат ҳудудидан кирувчи бошқа давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикасига кириш визасини расмийлаштирмасдан, шахсий ва паспорт назоратидан ўтган ҳолда (вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан) 10 кун давомида ҳудудга кириш, ҳудудда бўлиш ва ундан чиқиш тартиби жорий этилади;

г) маҳаллий тадбиркорлар томонидан:

  • чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга реализация қилинадиган;
  • Афғонистон ҳудудига олиб чиқиладиган товарлар ва хизматлар экспортга тенглаштирилади;

д) чет эл товарлари «эркин божхона зонаси» божхона режимига расмийлаштириш орқали жойлаштирилади ҳамда, истисно тариқасида, ушбу товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат этилади;

е) Ўзбекистон ҳудудида бўлган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва ортга қайтишга фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади;

иккинчидан, Термиз ХСМ ҳудудига Афғонистон томонидан кириш ва ундан чиқиш «Термиз-автойўл» ўтказиш пунктидан махсус техник воситалари билан жиҳозланган алоҳида йўлак (коридор) орқали белгиланган тартибда амалга оширилади.

 

«Термиз» ЭИЗ, Термиз ХСМ ва «Сергели индустриал парки» КСЗ фаолиятини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. У мазкур ҳудудларга салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, идоралараро мувофиқлаштириш, ташқи муҳандислик-коммуникация ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ишлари билан шуғулланади. Термиз ХСМ ва Сергели индустриал паркини молиялаштириш қисмида  дирекцияларига:

  • Ҳукумат томонидан захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан устав фондларини шакллантириш учун 5 млрд сўмдан маблағлар ажратилади;
  • Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан зарур объектлар қурилиши учун Сурхондарё вилояти ҳокимлигига 20 млн АҚШ долларига ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига 40 млн АҚШ долларига тенг миқдорда кредит ажратилади.

 

Қурилиши тугалланган объектлар фойдаланишга қабул қилингандан сўнг ишчи гуруҳи томонидан белгиланадиган қийматда ва тартибда дирекциялар томонидан ошкора савдолар ўтказиш йўли билан талабгорларга сотилади. Бундан тушган маблағлар кредитларни сўндиришга йўналтирилади. Амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари лойиҳа ташаббускорлари маблағлари, тўғридан-тўғри инвестициялар, халқаро молия институтлари ҳамда тижорат банклари кредитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

«Термиз» ЭИЗ, Термиз ХСМ ва Сергели индустриал парки объектларини қуриш ҳамда фаолият кўрсатиши даврида:

а) дирекцияларга объектларни сотиш, лизинг ва ижарага беришдан тушган тушумнинг олинган кредитни қайтаришга йўналтирилган қисми бўйича фойда солиғи ставкаси 2023 йилга қадар 50%га камайтирилган ҳолда ҳисобланади;

б) 2023 йил 1 январга қадар объектларни қуришга жалб қилинган лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари ҳамда дирекциялар:

  • қурилиш ишларини амалга оширишда зарур бўлган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, махсус техника ва қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкцияларини хориждан олиб келишда божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинади;
  • қурилиш ишларини амалга ошириш учун импорт қилинадиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, махсус техника ва қурилиш техникаси, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, металл конструкциялари учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлашни Дирекцияларнинг кафолат хати асосида 120 кунга қадар кечиктириш ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.11.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50