Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 322-сон қарори билан Сурхон дарёси соҳили ҳудудида Термиз давлат университети ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида “Амударё” спорт-соғломлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.
Тегишли давлат органлари ва ташкилотларига спорт-соғломлаштириш марказини қуришга оид топшириқлар берилди. Қурилиш ташкилотлари, молиялаштириш манбалари ва қуриш муддатлари кўрсатилган ҳолда спорт-соғломлаштириш маркази объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишлари билан боғлиқ чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Шунингдек спорт-соғломлаштириш марказининг тасдиқланган бош режасига қатъий амал қилган ҳолда, унинг ҳудудида хусусий тадбиркорлик субъектларига ўз ҳисобларидан умумий овқатланиш шохобчалари, истеъмол моллари дўконлари, савдо шохобчалари ва бошқа бозор инфратузилмаси объектларини қуриш, улардан белгиланган тартибда фойдаланиш учун рухсат берилди.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.