Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Тиббиёт ходимларига рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби ўзгарди

29.09.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 24.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 583-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан даволаш стандартларини янгидан кўриб чиқиш натижасида даволанишда бўлиш муддати 10 кундан 7 кунгача қисқартирилди, шу муносабат билан 2020 йил 20 августдан эътиборан:

  • врачларга, бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимларига, провизор-фармацевт ходимларга, дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимларига ва бошқа ходимларга махсус рағбатлантириш тўловлари (даромад солиғидан ташқари) кунлик тарзда ишлаш шароитига ўтказилган ҳолда ҳар 30 кунлик давр учун кунига 8 соатдан кам бўлмаган иш юкламасини инобатга олган ҳолда бир ойда 1 маротаба тўланади;
  • махсус рағбатлантириш тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6% миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди;
  • ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

 

Қарор билан:

  • Махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6%лик кунлик қўшимча тўлов амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати;
  • 6%лик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ҳафта муддатда унинг ёрдамида коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида олиш мумкин бўлган «веmоr.ssv.uz» электрон назорат дастурини ишга туширади. Бундан ташқари, дастур беморларни қабул қилиш ва чиқиши, товар-моддий бойликларнинг ҳаракати ва бошқа таҳлилий маълумотлар шаффофлигини таъминлаш имконини беради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум