Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Тижорат ташкилотлари диққатига: молиявий аҳвол тўғрисидаги статистика ҳисоботига қўшимчалар киритилди

27.06.2018

Рус тилида ўқиш

Давстатқўмнинг қарори (23.06.2018 йилда 2956-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан унинг янги таҳрирдаги шакли тасдиқланди.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги давлат статистика ҳисоботи шакллари Давстатқўмнинг 19.12.2017 йилдаги 2956-сон қарори билан тасдиқланган.


Тижорат ташкилотлари (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари (Давстатқўм томонидан белгиланган рўйхат бўйича) тақдим этадиган 1-молия шаклига қўшимчалар киритилди. Шакл 4 бўлимдан иборат: молиявий натижалар, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар хўжалик юритувчи субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати, ишлаб чиқариш захиралари ва тугалланмаган ишлаб чиқариш.


Биринчидан, ҳисобот даврийлиги ўзгарди. Илгари ҳисобот ҳар чоракда берилган бўлса, энди уни ҳар ойда тақдим этиш керак. Тақдим этиш муддати аввалгидек қолди – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктирмай.


Иккинчидан, ҳисоботда акс эттириладиган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг рўйхати кенгайтирилди. Бошқалар қатори, энди ташкилотлар хорижий давлатлар судларида ва халқаро арбитражларда низолашилаётган, шунингдек энергия ресурслари учун мавжуд қарзларни кўрсатишлари керак.


Учинчидан, ишлаб чиқариш захиралари ва тугалланмаган ишлаб чиқариш тўғрисидаги бўлимни тўлдириш даврийлигига аниқлик киритилди: биринчи январь, апрель, июль, октябрга (яъни ҳар чоракда) тўлдирилади.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-12
  • USD:12803.81 (+0.00) сум
  • EUR:13677.03 (+0.00) сум
  • RUB:130.64 (+0.00) сум