Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2016 йилдаги 299-сон қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг алоҳида савдо шаклларини назорат қилиш бўйича қатор қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ўзгартиришлар қўйидаги ҳужжатларни қамраб олди:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2002 йилдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом.
Энди товарларни электрон тижорат шаклда улгуржи ва кичик партиялар билан сотишда шартномага улгуржи савдо билан шуғулланувчи ҳаридор (буюртмачи)нинг давлат солиқ хизмати органидаги рўйҳатдан ўтган жойидан турғун савдо шаҳобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси борлиги ҳақида маълумотномасини илова қилиши талаб этилмайди.
Шунингдек, юридик шахслар турғун савдо шаҳобчаларидан ташқари назорат касса машиналаридан фойдаланиш шарти билан кўчма савдо объектлари орқали ҳам чакана савдо-сотиқни амалга оширишлари мумкин.
Бундан ташқари, юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларга турғун савдо шаҳобчаларидан ташқарида ва назорат-касса машиналаридан фойдаланмасдан электрон тижорат шаклида чакана савдо-сотиқ қилишларига йўл қўйилади.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2003 йилдаги 75-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари.
Унда товарларни электрон тижорат шаклда товарларни сотишда иш жойларидан ташқарида тарози ва бошқа ўлчов асбобларидан фойдаланиш имкониятлари ўз аксини топган.
Энди банк пластик карточкаларидан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари фақат турғун савдо шаҳочаларидагина эмас, балки кўчар савдо объектларида ҳам бўлиши шарт.
Электрон тижорат шаклида нон ва нон-булка маҳсулотларини сотишда энди махсус анжомлар (вилкалар, пичоқлар, ажратувчи тахталар, стеллажлар, полкаларни нон ушоқларидан торзалаш учун четкава бошқалар) талаб этилмайди.
Шунингдек, электрон тижорат шаклда картошка ва мева-сабзавот товарлари полкаларда, этажеркаларда ва пештахталарда, шу жумладан совутиш пештахталарида, чакана савдо столларида, саватларда, яшикларда ва бошқа асбоб-ускуналар ва жиҳозларда кўрсатиб қўйилиши талаб этилмайди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2011 йилдаги “Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланишини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 306-сон қарори.
Кўчма тижорат объекти фаолияти амалга ошириладиган жой ўзгарган тақдирда 7 иш куни мобайнида бу ҳақда давлат солиқ хизмати органларини огоҳлантириш талаби ҳужжатга қўшимча қилиб киритилган.
Ҳам кўчма тижорат объектлари, ҳам турғун савдо шаҳобчалари назорат-касса машинаси рўйҳатдан ўтказиш карточкасини олиш учун давлат солиқ хизмати органларига бир хил ҳужжатларни тақдим этишади.
Ҳужжатдан бошқа қатор ўзгаришлар ҳам ўрин олган.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, изоҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги ахборот-қидирув порталида танишишингиз мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидаги янгиликлар» таҳлилий материалини бизнинг эксперт-юрист
Елена ЕРМОХИНА тайёрлади