Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Тил сертификатлари соҳибларига – олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар

15.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамаси 13.05.2019 йилдаги «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 395-сон қарорни қабул қилди.

 

Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг таклифига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида қуйидаги имтиёзлар белгиланди.

 

I. Тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

 

 

 

 

Тил

Тест синовлари мажмуасига чет тили биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат йўналишлари

Тест синовлари мажмуасига чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бакалавриат йўналишлари (Тошкент давлат юридик университети бакалавриат йўналишлари бундан мустасно)

Тошкент давлат юридик университети бакалавриат йўналишлари 

Сертификат

Даража

Сертификат

Даража

Сертификат

Даража

Инглиз

миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

 

В2 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 4,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42), Cambridge Assessment English PET халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

 

В1 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 5,5 (бунда writting модулидан 5,5 балл)), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Япон

миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 3) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В1 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT №2) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати 

В2 ва ундан юқори

Немис

миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Dеutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

 

В1 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

 

В2 ва ундан юқори

Француз

миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В1 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Бошқа тиллар

миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В1 ва ундан юқори

миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

 

II. Кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган магистратура мутахассисликларига (Тошкент давлат юридик университети магистратура мутахассисликлари бундан мустасно) ҳужжат топширган миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган талабгорларга мазкур фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

 

Тил

Сертификат

Даража

Инглиз

миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Япон

миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Немис

миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Француз

миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Бошқа тиллар

миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

 

III. Тошкент давлат юридик университетининг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатларнинг тегишли даражаларига эга бўлган абитуриентларга чет тили фанидан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.

 

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:

 

Тил

Сертификат

Даража

Инглиз

миллий сертификат ёки International English Learning Testing System (IELTS 5,5 (бунда Тошкент давлат юридик университети учун writing модулидан 5,5 балл)). Test of English as a Foreign Language (TOEFL I ВТ 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Япон

миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT №2) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Немис

миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Француз

миллий сертификат ёки Diplôme d’ Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

Бошқа тиллар

миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари сертификати

В2 ва ундан юқори

 

Ҳужжатда белгиланишича, 2019 йилга қадар Давлат тест маркази томонидан берилган миллий сертификатнинг имтиёзи уларнинг амал қилиш муддати даврида сақланиб қолади.

 

Миллий сертификатлар Давлат тест маркази томонидан янги таҳрирда баён этилган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилади. Унга қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

  • сертификатнинг амал қилиш муддати – 2 йил (илгари – 3 йил);
  • сертификат олиш учун Давлат тест маркази сайтида ёхуд Марказ ёки унинг вилоят бўлинмаларига ўзи келиб рўйхатдан ўтиши мумкин (илгари фақат Марказга ўзи келиши ёки буюртма хат йўллаши керак эди);
  • шахсини тасдиқловчи ҳужжат, 3,5 х 4,5 см ўлчамли фотосурат ва 1,5 ЭКИҲ миқдорида тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Марказга ёки вилоят бўлинмаларига шахсан топширилиб, бу ерда электрон бармоқ изи ва фотосурат олинади;
  • ариза 7 кун мобайнида (илгари – 3 кун мобайнида) кўриб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.



 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум