Комплекс, шунингдек, фуқароларни консуллик масалалари бўйича қабул қилиш учун алоҳида бино, элчи учун қароргоҳ, назорат-ўтказиш пунктлари, спорт иншоотлари, гараж ва очиқ автотурар жойни ўз ичига олади (18.09.2019 йилдаги 785-сон ВМҚга қаранг).
2018 йил августда Тошкентда дипломатик ваколатхоналар биноларини қуриш учун ўзаро ер участкалари тақдим этиш тўғрисида икки томонлама ҳукуматлараро Битим имзоланган.
Тожикистон Ҳукумати Душанбе шаҳрида жойлашган умумий майдони 1,2 гектардан иборат ер майдони ажратган. Қуриш ва жиҳозлаш 2019-2022 йилларда амалга оширилади. Фойдаланишга топшириш муддати - 2022 йил 1 октябрь. Келгуси харажатлар учун капитал қўйилмаларнинг лимитлари 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда ҳисобга олинади.
Бошқа ташкилий масалалар ҳал қилинган, ваколатли идораларга тегишли топшириқлар берилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.09.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.