Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Уч уйнинг сотилиши қандай қилиб ЖШДС бўйича суд низосига олиб келди Кўчмас мулкни бузиш: қандай ҳисобга олиш ва солиққа тортиш керак Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида фоизсиз қарзда трансферт нархини белгилаш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак

Томорқа хўжаликлари учун техникага божхона божлари ноль ставкада тўланади

02.07.2020

Рус тилида ўқиш

 

Давлат томонидан аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари қабул қилинди (30.06.2020 йилдаги ПҚ-4767-сон қарорга қаранг).

 

2022 йил 1 январга қадар олиб келинадиган қуйидаги техникаларга божхона божининг ноль ставкаси белгиланган (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун тўловлардан ташқари):

  • автомобиль рефрижераторлари (ТИФ ТН коди 8716 39 300 2);
  • мотокультиваторлар (8432 29 100 0);
  • инкубаторлар ва брудерлар (8436 21 000 0);
  • бир ўқли тракторлар (8701 10 000 0);
  • мини-тракторлар (8701 91 100 0 – 8701 94 100 0). 

 

Мамлакатимизнинг барча қишлоқ туманларида фаолият юритаётган «Томорқа хизмати» МЧЖга қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва реализация қилишда фермер, деҳқон ва томорқа эгаларига амалий кўмак кўрсатиш мақсадида қўллаб-қувватланади. Жамиятларга иссиқхона, совуткичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун ер майдонлари, шунингдек аҳоли гавжум пунктларда махсус савдо майдонлари ажратилади. Натижада томорқаларга кафолатланган кўчат ва уруғларни етказиб бериш, маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш мумкин бўлади.

 

Шунингдек қуйидагилар назарда тутилган:

  • аҳолини томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун кичик ҳажмли совуткичлар (20-30 тоннали) барпо этиш учун кредит ажратилади;
  • томорқа ер эгаларига – бир йилда 2 млн сўмгача миқдорда, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр билан МБнинг асосий ставкаси бўйича 4%лик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда микрокредитлар ажратилади. Улар Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз онлайн тарзда расмийлаштирилади.

 

Ўз навбатида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:

  • 2023 йил 1 январга қадар «Томорқа хизмати» МЧЖ ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50%игача, бироқ 3 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик берилади;
  • фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, «Томорқа хизмати» МЧЖ  ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача қоплаб берилади.

 

Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш харажатларининг 70%ини, бироқ 120 млн сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратилади. Кейинчалик ҳар йили (1 апрель ва 1 августга қадар)  сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларни бурғулаш манзилли дастури шакллантирилади ва тасдиқланади, лойиҳа ташаббускорларига субсидиялар қуйидагича молиялаштирилади:

  • 2020-2021 йилларда – Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан;
  • 2022 йилдан бошлаб – Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-18
  • USD:12869.90 (+0.00) сум
  • EUR:13496.66 (+0.00) сум
  • RUB:124.94 (+0.00) сум