Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнеснинг мавсумий хусусиятида амортизацияни ҳисоблашнинг қайси усулидан фойдаланиш керак Ижаранинг минимал ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ижарага берувчининг даромадларидан ЖШДС қандай ушлаб қолинади Қайси мулк МҲХС бўйича актив сифатида киритилади

Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади

23.06.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 19.06.2021 йилдаги “Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-5151-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга асосан 1968-1997 йиллар давомида Ўзбекистонда ўтказилиб келинган Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг “Тошкент халқаро кинофестивали" "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали номи билан қайта тикланади. У 2021 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь-октябрь ойларида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

 

"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказишнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • кино санъати орқали дунё мамлакатлари ўртасида маданиятлараро мулоқотни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жаҳон киноиндустрияси вакиллари билан ҳамкорликда қўшма кино лойиҳалари яратишни кенгайтириш;
  • инсонпарварлик ва бағрикенглик, халқлар дўстлигини тарғиб қилувчи, замонавий дунёнинг маданий хилма-хиллигини акс эттирувчи, турли мамлакатларнинг энг сара кино санъати асарларини юртимизга жалб қилиш;
  • миллий кино санъатини янада ривожлантириш ва халқаро ҳамжамиятдаги нуфузини ошириш, ушбу санъаттури орқали халқимизнинг бой тарихи ва бетакрор маданиятини дунёга кенг тарғиб этиш;
  • хорижлик кино санъати вакиллари билан ҳамкорликда ушбу соҳада илмий тадқиқот ва изланишларни амалга ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, таниқли кино намояндалари иштирокида конференция, давра суҳбатлари, тақдимот ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

 

"Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивали 2021 йилнинг 28 сентябрь-3 октябрь кунлари "Тинчлик, тараққиёт ва маърифат" шиори остида ўтказилади.

 

2022 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари томонидан кинофестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун йўналтириладиган маблағлар суммасига фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади. Мазкур чегириладиган харажатлар солиқ солинадиган базанинг 2%идан ошмаслиги лозим.

 

Ғояси ва мазмуни Кинофестиваль шиорига мос, жаҳон кинематографияси ривожида салмоқли ўринга эга бўлган, миллий қадриятлар ва маданиятларни ўзида ёрқин акс эттирган фильмларнинг ижодкорлари халқаро экспертлар кенгаши томонидан диплом, рамзий ҳайкалча ва ҳар бири 20 минг АҚШ долларидан иборат бешта пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Осиё қитъаси ва қадимий Ипак йўли бўйлаб жойлашган мамлакатлар ёш киноижодкорларининг қисқа метражли фильмлари фестивали ғолиблари диплом ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:

  • I ўрин учун – $15 минг;
  • II ўрин учун – $10 минг;
  • III ўрин учун – $7 минг.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Эльмира Сиразиева.