Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Тошкент вилояти Ободонлаштириш бош бошқармаси ташкил этилди

04.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамаси 21.11.2019 йилдаги “Тошкент вилоятида ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 931-сон қарорни қабул қилди.

 

Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида Ободонлаштириш бош бошқармаси ташкил этилди. Ташкилий тузилмаси ва бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони  21 нафар бўлган унинг аппаратининг тузилмаси тасдиқланди. Тошкент вилояти ҳокимига ажратилган штат бирликлари доирасида Бош бошқарманинг аппарати ҳамда шаҳар ва туман бошқармалари тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Бўлинманинг асосий вазифалари:

  • санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ободонлаштириш объектларини сақлаш, улардан фойдаланиш ишларини ўз вақтида ташкил этиш ва сифатли бажариш;
  • Тошкент вилояти шаҳарлар ва туманлар Ободонлаштириш бошқармаларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш;
  • мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш - супуриш, сув қуйиш, ювиш, чангдан ва қордан тозалаш, сирпанчиқларга қарши курашиш, ирригация хўжалиги объектларини механик усулда тозалаш ва кўчаларни ювиш;
  • кўчалар, хиёбонлар, ёдгорлик мажмуалари ва умумий фойдаланиладиган бошқа яшил зоналарни кўкаламзорлаштириш, дарахтзорларни сақлаш (парвариш қилиш), суғориш бўйича агротехника тадбирларини амалга ошириш, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш;
  • йўл-кўприк хўжалигидан: кўчаларнинг қатнов қисмидаги йўл қопламаси, йўлкалар, тўхташ жойларидаги шийпонлар, ер ости ўтиш жойлари, кўприклар, транспорт йўллари ажраладиган жойлар ва кўтарма кўприклар, йўл четидаги бордюрлар, сув ажратиш тармоқлари ва бошқа сунъий иншоотлардан фойдаланиш;
  • дренаж хўжалиги объектларидан: вертикал ва горизонтал қудуқлар, очиқ ва ёпиқ коллекторлар, фавворалар, сунъий сув ҳавзалари, ер ости ва ёмғир сувларини чиқарадиган насос станцияларидан фойдаланиш;
  • электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этган ҳолда йўллар ва кўчаларнинг ташқи ёритиш ишларини мувофиқлаштириш;
  • назоратсиз, шу жумладан, эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда тутиш ҳамда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш ишларини назорат қилиш;
  • қабристонларни сақлаш ҳамда улар ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш.

 

Бош бошқарма бошлиғи Тошкент вилояти ҳокимининг қарорига, шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари бошлиқлари эса тегишли ҳудудий ҳокимларнинг тавсияномасига асосан Ободонлаштириш бош бошқармасининг буйруғига мувофиқ лавозимга тайинланади.

 

Ободонлаштириш бош бошқармасини сақлаш учун харажатлар 2019 йилда Тошкент вилояти маҳаллий бюджетининг маблағларидан ажратилади, 2020 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади. Бўлинмага битта енгил автомобиль ва битта махсус техника сотиб олиш учун маблағлар ажратилади.

 

Тошкент вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳақидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

 

Ободонлаштириш бош бошқармаси Нурафшон шаҳри, Хуррамлик кўчаси, 46-уй манзилида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48