Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Тошкент вилоятида «Tashkent Pharma Park» комплекси қурилади

04.02.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бу инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери бўлиб, Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлаштирилади (28.01.2020 йилдаги ПҚ-4574-сон қарорга қаранг).

 

Кластер таркибига қуйидагилар киритилади:

  • Фармацевтика техник университети ўз инфратузилмасига эга бўлиб, унга илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялар, ўқув-илмий лабораториялари ва виварийлар, фармакопея маркази, меҳмонхонага эга симпозиумлар маркази, талабалар, ўқитувчилар ва чет эллик ходимлар учун турар жой, спорт-соғломлаштириш мажмуаси, сув ҳавзаси ва стадион киритилган;
  • саноат зонаси, у инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган ишлаб чиқариш майдонларидан иборат.

 

Университет инфратузилмаси билан қурилиши Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт жамғармаси (EDCF) линияси бўйича 136,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари ҳисобига молиялаштирилади, ушбу кредитлар 10 йиллик имтиёзли давр ва йиллик 0,15% фоиз билан 40 йилга берилади.

 

Қурилиш учун 43,75 гектар ер участкаси ажратилади, у кейинчалик кенгайтирилиши мумкин. Лойиҳа икки босқичда – 2023 йил декабрда биринчи фазани, 2024 йил декабрда иккинчи фазани ишга тушириш билан амалга оширилади.

 

Корея, Ҳиндистон, Туркия ва Чехия фармацевтика компаниялари «Tashkent Pharma Park»да юрак-қон томир касалликларини, онкологик касалликларни, ошқозон-ичак тракти патологиясини даволаш учун дори воситаларини, вирусга қарши дори воситаларини, антибиотикларни ишлаб чиқаришни йўлга қўядилар.

 

Кластер саноат зонаси ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш тўғридан-тўғри инвестициялар, жумладан чет эл инвестицияларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилади. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қарор ушбу лойиҳага илғор технологияларни жалб қилиш, инновацияларни татбиқ этиш даражаси ва ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлилиги даражасидан (ташкил этилган кластер дирекцияси ушбу жиҳатлар бўйича ўз хулосасини беради) келиб чиққан ҳолда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қабул қилинади. Кластер иштирокчиларига эркин иқтисодий зоналар резидентлари учун назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилади (26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармоннинг 3,4-бандларига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.01.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.  


Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50