Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Тошкентда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ўтказилади

11.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 7.08.2020 йилдаги “2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида” 468-сон қарори қабул қилинди.

 

Осиё Олимпия кенгашининг (кейинги ўринларда - ООК) 2019 йил 28 сентябрда Доха шаҳрида (Қатар) бўлиб ўтган 73-Ижроқўм йиғилишида 2025 йилда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Ҳужжат билан:

  • “Тошкент-2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби;
  • “Тошкент-2025” ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (кейинги ўринларда – МОҚ) ҳузурида нуфузли мусобақани юқори савияда ўтказишга масъул бўлган ягона орган - “Тошкент-2025” ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилади.

 

Дирекцияга қуйидаги асосий вазифалар юклатилди:

  • Ўзбекистонда Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича ООК билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш тадбирларини ташкил этиш;
  • Осиё ўйинларига тайёргарликнинг бош режасини тузиш, Осиё ўйинларининг дастурини ҳамда “Тошкент-2025” Осиё ўйинларининг логотипини ишлаб чиқиш;
  • Осиё ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ООК ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш;
  • зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;
  • ахборот ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўйинларни эфирга узатиш ҳуқуқлари ҳимояси;
  • унинг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш маросимларига тайёргарлик кўриш, Осиё ўйинлари ғоялари ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш ва бошқалар.

 

Ўзбекистон МОҚга қуйидагилар топширилди:

  • бир ой муддатда Дирекциянинг уставини тасдиқлаш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • 2021 йил 1 апрелга қадар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Дирекциянинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни, Дирекциянинг тузилмасини, штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

 

Ташкилий қўмитага қуйидагилар топширилди:

  • 2021 йил 1 январга кадар ООК раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига ташрифини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш;
  • Ўзбекистонда Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича ООК билан Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш;
  • Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш бўйича барча вазирлик ва идоралар ишини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳисоботларини эшитиш;
  • Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни ва юзага келадиган муаммоларни оператив ҳал этиш.

 

Қарор билан ХОҚ, ООК, халкаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи ҳамда Ташкилий қўмита аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ барча харажатларни молиялаштириш манбалари белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.



Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50