Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Тошкентдаги квартираларга паспорт расмийлаштирилади

12.04.2018


Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг хабар беришича, 16.04.2018 йилдан бошлаб пойтахтдаги кўп қаватли уйларда жойлашган квартиралар эгаларига кадастр йиғмажилди ва ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ўрнига квартиранинг кадастр паспорти берила бошланади.

 

Бу Давергеодезкадастр қўмитасининг 27.03.2018 йилдаги 167-сон буйруғида назарда тутилган.

 

Бу – муҳим! Алоҳида қайд этилишича, аввал тақдим этилган кадастр хужжатини янгилаш талаб этилмайди ва у квартирага бўлган ҳуқуқ бекор қилингунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.  

 

Ҳужжат «сув белгиси» билан ҳимояланган махсус бланкдан иборат бўлиб, қуйидаги маълумотларни паспорт берилган кун ҳолатига акс эттиради: квартиранинг техник параметрлари, кадастр қиймати, квартира тархи, мулкдор ва квартирага бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот.  

 

Шу билан бир қаторда, квартиранинг кадастр паспортида QR-код мавжуд бўлиб, ушбу код орқали онлайн тарзда кадастр паспортининг мақоми ва ҳақиқийлиги, шунингдек квартиранинг Паспортда қайд этилган техник параметрларига мос келиши, квартира ҳақида қўшимча маълумотлар ҳамда онлайн тарзда текшириш ҳолатига кўра тақиқ ва чекловлар бор йўқлиги ҳақида маълумотларни текшириш имконияти мавжуд.  

 

Янги кўринишдаги ҳужжатлар квартирага бўлган ҳуқуқ янги эгаларига ўтган ёки аввал тақдим этилган кадастр ҳужжати йўқотилган тақдирда, квартиранинг янги эгалари аризаларига биноан тақдим этилади.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум