Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартиб-таомилларига оид ҳужжатларни кўриб чиқиш Қоидалари лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида муҳокама қилиш учун очилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқарога қандай алмаштириш мумкин?
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқарога қандай алмаштириш мумкин?
10.02.2017
Мазкур лойиҳа белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисида Мадрид битимига доир (27.06.1989 йилда қабул қилинган) Баённома қоидаларини миллий қонунчиликка имплементация қилишга қаратилган. Ўзбекистон мазкур халқаро ҳужжатга 18.07.2006 йилдаги ЎРҚ–40-сон Қонунга биноан икки шарт инобатга олинган ҳолда қўшилган.
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2006 йилдаги 263-сон Қарори билан Мадрид битимига доир Баённомага мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкалари тасдиқланган.
Алмаштиришнинг қуйидаги асосий шартлари кўзда тутилган:
- халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилади;
- миллий рўйхатдан ўтказишда келтирилган барча товар ва хизматлар халқаро рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикасига нисбатан ҳам келтирилади;
- миллий ва халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси айнан бир шахс бўлади;
- айнан бир белги миллий ва халқаро рўйхатдан ўтказиш предмети ҳисобланади;
- халқаро рўйхатдан ўтказишни муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши миллий рўйхатдан ўтказиш санасидан кейин кучга киради.
Тартиб-таомил халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасининг ёзма аризаси бўйича амалга оширилади, унга патент божи тўланганлиги ҳақидаги ҳужжат илова қилинади. Ҳужжатлар Интеллектуал мулк агентлигига топширилади. Уларнинг мувофиқлиги юзасидан текширишни маъмурий бошқариш бўлими, шунингдек товар белгиларини экспертиза қилиш бўлими ўтказади.
Агар ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги маълумотлар Давлат реестрига киритилади. Бу ҳақдаги маълумотлар ИМА расмий ахборотномасида эълон қилинади, ариза берувчи бу ҳақда хабардор қилинади. Шунингдек, алмаштириш амалга оширилганлиги хусусида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Халқаро бюросига ҳам хабар берилади.
Лойиҳага товар белгисини рўйхатдан ўтказиш чоғида расмийлаштириладиган ҳужжатлар намуналари илова қилинади.
Лойиҳа муҳокама босиқичида бўлиб, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»