Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Товарлар шартли чиқариб юборилганда – тўлиқ бўлмаган БЮД

10.11.2020

Рус тилида ўқиш

 

Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (2.11.2020 йилдаги рўйхат рақами 2773-5–сон ҳужжатга қаранг). Тузатишлар 3 ой ўтгач кучга киради.

 

Шартли чиқариб юбориладиган товарларни божхонада расмийлаштиришда тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияси (БЮД) қўлланилишига рухсат берилади. Мазкур ҳолатда расмийлаштирув икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда – божхона постига тўлиқ бўлмаган БЮД тақдим этилади. У импорт қилинадиган товарларни расмийлаштиришга оид умумий қоидалар бўйича тўлдирилади, бироқ қуйидаги ўзига хос жиҳатлар инобатга олинади:

а) «Декларация тури» деб номланган 1-графанинг биринчи бўлмасида «НД» ҳарфли коди қўйилади, иккинчи бўлмасида Божхона таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади, учинчи бўлмаси тўлдирилмайди;

б) «Ишонч билдирган шахс» деб номланган 50-графада қуйидагилар учун жавобгар бўлган шахсларнинг Ф.И.О., лавозими, телефон рақами (мавжуд бўлганда) ва СТИРи кўрсатилади:

  • тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун («Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар учун жавобгар...» деб ёзилади);
  • тўлиқ БЮДни тақдим этиш учун – уни муайян санагача тақдим этиш мажбуриятини олган ҳолда («Тўлиқ БЮДни ХХ.ХХ.ХХХХгача тақдим этиш мажбуриятини оламан» деб ёзилади, бунда ХХ.ХХ.ХХХХ тегишлича кун, ой, йилни англатади).  

Жавобгар этиб декларант ёки у ишонч билдирган шахс тайинланади. Иккинчи ҳолатда декларант ишонч билдирган шахснинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг (шартноманинг, ишочноманинг) рақами, санаси ва амал қилиш муддати кўрсатилади;

иккинчи босқичда – божхона постига тўлиқ БЮД тақдим этилади, у умумий қоидаларга кўра тўлдирилади. Бунда 1-«Декларация тури» графасининг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши – «ИМ», иккинчи бўлмасида – Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ код, учинчи бўлмасида – «ПНД» ҳарфли коди кўрсатилади. Тўлиқ БЮДга тўлиқ бўлмаган БЮДга берилган рўйхат рақами берилади.

 

Бундан ташқари, қуйидаги ўзгартиришлар киритилиши ҳам назарда тутилган:

биринчидан, кейинчалик сотиш учун фармацевтика маҳсулотлари (ТИФ ТН товар гуруҳи 30) ва тиббий буюмлар (ТИФ ТН товар позицияси 9018) импорт қилинганда ҳам БЮДда уларнинг концентрацияси, ўрамдаги бирликлар сони ва ўрамлар сони кўрсатилади;

иккинчидан, божхона органи томонидан БЮД тўлдирилганда, унда ҳисоб-китоб тафсилотлари акс эттирилади – бунинг учун махсус «В» графаси киритилади. Графада Божхона тўловлари таснифлагичига мувофиқ тўлов коди ҳамда мазкур код бўйича ушбу БЮД маълумотларига кўра декларацияланаётган барча товарларга оид тўловларнинг йиғиндисидан иборат бўлган  тўловларнинг умумий суммаси кўрсатилади. Божхона тўловларидан озод этилган ҳолатда графада қўшимча равишда таснифлагичга мувофиқ тўлов коди, мазкур код бўйича ҳисобланган имтиёзларнинг умумий суммаси кўрсатилади ва «тўланмайди» белгиси қўйилади;

учинчидан, БЮДда фойдаланиш учун янги кодификация жорий этилмоқда:

а) савдо қилувчи тараф оффшор зона ҳисобланса, 11-графанинг ўнг бўлмасида «1» коди, бундай зона бўлмаган тақдирда – «2» коди кўрсатилади;

б) қўшимча равишда қўлланиладиган ҳисоб-китоб шаклининг қуйидаги кодлари жорий этилмоқда: «60» – консигнация бўйича, «70» – бартер операцияси, «80» – беғараз асосда етказиб бериш (ҳозир бундай ҳолатларда 20-графанинг учинчи бўлмаси тўлдирилмайди, таҳр. изоҳи);

в) товарларни жўнатиш шаклининг коди – 20-графанинг учинчи бўлмасида қўлланиладиган ҳисоб-китоб шаклининг кодидан кейин «/» белгиси билан кўрсатилади:

  • «01» – шартнома тузувчи шахс томонидан (экспорт қилишда) ёки шартнома тузувчи шахс томонидан (импорт қилишда) товар тўғридан-тўғри жўнатилаётган бўлса;
  • «02» – бошқа ҳолатларда;

г) сочилган, уюмланган, қуйилган ҳолатда ўрамсиз олиб ўтиладиган товарларни белгилаш учун БЮДнинг 31-графасида қуйидаги кодлар қайд этилади: «01» – сочилган ҳолда, «02» – уюмланган ҳолда, «03» – қуйилган ҳолда;

д) 31-графада 11 рақами остида импорт қилинаётган товар давлат харидлари доирасида бўлса - «01» коди, импорт қилинаётган товар давлат харидлари доирасида бўлмаса - «02» коди кўрсатилади. Товарларнинг бир қисми давлат харидларига алоқадор бўлмаган ҳолларда улар алоҳида товар сифатида декларацияланади;

е) товарлар вақтинчалик сақлаш ва божхона омбори божхона режимларига жойлаштирилганда 44-графада 905 тартиб рақами остида товарларнинг сақланиш сабаблари кўрсатилади. Товарларнинг сақланиш сабабларига қараб қуйидаги кодлар қайд этилади:

  • тегишли сертификат олиш билан боғлиқ бўлса – «001», рухсатнома ва лицензия олиш билан боғлиқ бўлса – «002», божхона тўловлари бўйича имтиёз олиш билан боғлиқ бўлса – «003»;
  • тегишли шартнома билан боғлиқ бўлса – «004»;
  • молиявий маблағлар йўқлиги билан боғлиқ бўлса – «005»;
  • товар Ўзбекистондан қайтариб олиб чиқиб кетилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса – «006», товар бошқа шахсга ўтказилиши кутилаётганлиги билан боғлиқ бўлса – «007»;
  • товарга нисбатан тақиқ қўйилганлиги билан боғлиқ бўлса – «008» коди;

ж) янги Божхона тўловлари таснифлагичи тасдиқланди – унга, жумладан ягона божхона тўлови («30» коди) ва утилизация йиғими («79» коди) ва бошқалар киритилди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.02.2021 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50