Марказий банк бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 18.04.2016 йилда 626-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни тугатиш тартиби тўғрисида низомга қўшимча киритилди.
Низомга банк лицензияси чақириб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни ОАВ ва Марказий банкнинг расмий сайтида эълон қилиш тўғрисидаги талаб киритилди.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз
Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.