Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда юридик шахслар коммунал хизматлар учун қанча тўлайди: амалдаги тарифлар Ит ва мушуклар учун озуқани қайси бирликларида ўлчаш керак Чет эл валютасида тушум келиб тушмаганда нима қилиш керак

Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди

21.04.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12.04.2022 йилдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сон Қонун имзоланди. Ушбу Қонун 14 боб ва 249 моддадан иборат. Қонун 2022 йил 13 апрелдан кучга киради, унинг охирги боби эса – 2023 йил 1 январдан.

 

Қонун юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Унинг нормалари давлат муассасаларига ва бошқа нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар мустасно.

 

Ушбу НҲҲ қуйидаги тушунчаларни ўз ичига олади: банкрот, тўловга қобилиятсизлик, қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш, сохта тўловга қобилиятсизлик, келишув битими, кредиторлар, бир турдаги кредиторлар ва бошқалар.

 

Қонун билан тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқадиган орган белгиланган. Бундай иш суд томонидан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлган шахснинг (органнинг) аризаси асосида қарздор юридик шахс давлат рўйхатидан ўтган жойдаги, шунингдек қарздор жисмоний шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорнинг яшаш жойидаги суд томонидан Иқтисодий процессуал кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича кўриб чиқилади.

 

Қонуннинг нормалари қуйидагиларни белгилайди:

  • тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритиш иштирокчиларининг, кредиторлар йиғилишининг, жамоат бирлашмаларининг, суд бошқарувчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
  • тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари;
  • тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни судда кўриб чиқиш тартиби;
  • тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қарздор  раҳбарининг ва бошқа шахсларнинг жавобгарлиги;
  • келишув битимини тузиш тартиби;
  • қарздор юридик шахсларнинг айрим тоифалари тўловга қобилиятсизлигининг ўзига хос хусусиятлари;
  • жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.