Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Тўқимачилик асбоб-ускуналари етказиб бериш бўйича шартнома 10 кун ичида экспертизадан ўтказилади

28.02.2017

Қандай контрактлар экспертизадан ўтказилади, қайсилари ўтказилмайди

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлигида экспертизадан ўтказиладиган контрактлар рўйхатига тузитишлар киритилди. Уларга тўқимачилик (пахта толасини ҳамда толадан олинган маҳсулотларни қайта ишловчи) асбоб-ускуналарнинг асосий турларини етказиб беришни назарда тутувчи, ТИФ ТН бўйича кодлари 8445, 8446, 8447 бўлган шартномалар киради.

 

Агентликда экспертизадан ўтказиладиган шартномаларга (контрактларга) сотиб олинадиган тўқимачилик асбоб-ускунасининг техник параметрлари, тўқимачилик асбоб-ускуналари қиймати ва (ёки) шартномалар (контрактлар) шартлари ўзгаришини назарда тутувчи қўшимча битимлар ҳам ушбу Низом талабларига мувофиқ Агентликда экспертизадан ўтказилиши керак.

 

Низомга муҳим қўшимча киритилган: 2016 йил 1 мартгача тузилган, улар бўйича тўлов амалга оширилган ва (ёки) тўқимачилик асбоб-ускуналари юклаб жўнатилган шартномалар ва уларга қўшимча битимлар Агентликда экспертизадан ўтказилмайди.

 

Ҳужжатларнинг таркибига ўзгартириш киритилди

 

Агентликка хулосани олиш учун тақдим этиладиган танлов варақасининг ёки контрактда кўрсатилган нархнинг асосланишини шакл ва мазмунига аниқлик киритилган.

 

Улар техник-технологик параметрларни (унумдорлигини, энергия самарадорлигини) ҳамда ариза берувчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган тўқимачилик асбоб-ускунаси нархи параметрларини қиёслаш асосида тузилган, шартнома (контракт) тузилган санада амал қилувчи тасдиқловчи ҳужжатларни, шу жумладан тижорат таклифлари ёки прайс-варақларни ёки инвойсларни илова қилган ҳолда тузилиши керак.

 

Ўзгаришлар шартномаларнинг ўзи ва уларга қўшимча битимларга ҳам тааллуқли бўлди. Унда, ўз навбатида, сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг техник-технологик параметрлари, маркаси, русуми, сони, ТИФ ТН бўйича кодлари, сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг келиб чиқиш мамлакати, ишлаб чиқарган завод номи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажми, шунингдек фойдаланилаётган хом ашё ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тавсифномаси ва тури тўғрисидаги маълумотлар албатта бўлиши керак.

 

Техник-технологик параметрлар (асбоб-ускунанинг паспорти) - сотиб олинадиган ҳар бир тўқимачилик асбоб-ускунасининг функционал вазифаси, асосий ишчи механизмларининг иш унумдорлиги, тезлик кўрсаткичлари ва унинг энергия истеъмол қилиши кабилардан иборатдир.

 

Бунда модификация ариза берувчи томонидан тақдим этилган сотиб олинаётган тўқимачилик асбоб-ускунасининг функционал вазифасини ҳисобга олган ҳолда унинг мавжуд асбоб-ускуна билан уйғунлигини, автоматлаштириш даражасини ва синаб кўрилганлигини, тўқимачилик асбоб-ускунасини сотиб олишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулот хусусиятларини, фойдаланиладиган хом ашё типини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида аниқланади.

 

Муддатлар ва йиғимнинг минимал миқдори ўзгарди

 

Агентлик шартномаларни экспертизадан ўтказадиган энг кўп муддат ҳужжатлар қабул қилинган санадан бошлаб 14 календарь кунидан 10 иш кунига қисқартирилди.

 

Ариза кўриб чиқилганлиги учун контракт суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ ЭКИҲнинг 20 бараваридан ортиқ бўлмаган ва 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда йиғим ундирилади (илгари йиғимнинг энг кам миқдори мавжуд эмас эди).

 

Низомга бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.



Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.

 

 

Валюталар курси

2024-12-02
  • USD:12852.00 (+0.00) сум
  • EUR:13569.14 (+0.00) сум
  • RUB:118.99 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48