Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

"Турбай" конлари бўйича лойиҳанинг ТИА тасдиқланди

25.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2021 йилдаги “Турбай” конларини ўзлаштириш учун қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида”ги 384-сон қарори қабул қилинди.

 

Умумий қиймати 132 425,4 минг АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилиб, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган.

 

Инвестиция лойиҳаси ТИАнинг экспертизадан ўтказилиши натижасида маблағларга бўлган эҳтиёж аниқланган, у қуйидагилар ҳисобидан қопланади:

  • Навоий кон-металлургия комбинатининг 14 671 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги ўз маблағлари;
  • хорижий банкларнинг 117 754,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари.

 

Объектларни 2023 йилда фойдаланишга топшириш орқали 2024 йилдан бошлаб "Турбай" ва "Олтин маъданли 2-зона" конларидан йилига таркибида олтин бўлган 2 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олиш йўлга қўйилади ва лойиҳа қувватига етказилади.

 

Зарқатлам, Барханли ва Сардор конларини ўзлаштириш ишлари 2030 йилдан бошлаб, босқичма-босқич амалга оширилади.

 

Навоий кон-металлургия комбинати - қарз олувчи ва инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, хорижий банкларнинг кредитларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган. НКМК кредитларни қоплаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни ҳам амалга оширади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Турбай" конларини ўзлаштириш учун қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳаси ТИАнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • "Турбай" конлариии ўзлаштириш учун қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳаси доирасида хорижий банклар кредитларини қайтариш режа-жадвали.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50