Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Туристларни кузатиб бориш хизматини қандай ёллаш мумкин

20.08.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2019 йилдаги 669-сон қарори билан ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартиби тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз,  2019 йил 1 апрелдан бошлаб ИИВнинг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари туристлар ва туристик гуруҳларни кузатиб бориш ҳамда моддий маданий мерос объектларида жамоат тартибини сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатишга ҳақли (6.03.2019 йилдаги ПҚ-4229-сон қарорга қаранг).

 

Туристларни кузатиб бориш хизмати

 

Туристларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли тажовузлардан ҳимоя қилади ҳамда улар транспорт воситаларида ҳаракатланишлари давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди. Хизматни олиш учун жисмоний ёки юридик шахс тегишли ҳудудий ИИОнинг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилиши керак. Мурожаатда буюртмачи тўғрисидаги маълумотлар, туристлар ва транспорт воситаларининг сони, уларни кузатиб бориш вақти ва қатнов йўли кўрсатилади.

 

Шунингдек, қуйидагиларни ҳам тақдим этиш зарур:

  • туристларнинг шахсига оид маълумотлар;
  • ариза берувчи туристик хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти бўлган тақдирда – тегишли рухсат берувчи ҳужжат;
  • транспорт воситалари ва ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги.

 

Мурожаатни кўриб чиқиш натижасида тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланмаса, буюртмачи билан 3 иш кунидан кечиктирмасдан белгиланган шаклда тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш билан шартнома тузилади. Кузатув хизмати тўлови суммаси ИИВ томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган тарифларга мувофиқ белгиланади. Бунда туристларни ташиш масофаси, тақдим этиладиган ходимлар сони, уларни жалб қилиш вақти ва бошқалар инобатга олинади.

 

Туризм объектларида жамоат тартибини сақлаш

 

Мазкур хизматни кўрсатиш учун шартнома туризм намойиш объекти унга мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс билан тузилади.

 

Буюртма 15 кунлик муддатда ўрганиб чиқилади ва натижаси ҳақида буюртмачига ёзма равишда маълум қилинади.  Кўриб чиқиш давомида мурожаат қилувчи билан биргаликда объектнинг ҳудуди кўздан кечирилади ва бу ҳақда далолатнома тузилади. Унда объект ҳудудининг чегараси, жамоат тартибини сақлаш учун ажратиладиган ходимлар сони, патруллик йўналишлари  ва ҳоқазо белгиланади.

 

Шартнома 1 йил муддатга тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум