Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Туризм соҳаси тикланади ва ривожлантирилади

07.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 433-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат «Туризм тўғрисида»ги Қонунга, Президентнинг 13.08.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5781-сон Фармони ҳамда Президентнинг 19.06.2020 йилдаги «Санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда, туризм соҳасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4755-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Қарор билан коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қуввватлаш орқали камайтириш, шунингдек мамлакатда санитария-эпидеомиологик вазият яхшиланишига қараб туризм соҳасини жадал қайта тиклашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Туристик хизматларни сертификатлаштириш ва туристик индустрия объектларини таснифлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Туроператор ва турагентлик хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикасида хостеллар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига чартер рейсларининг ташкил қилиш харажатларини компенсация қилиш учун маблағлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Фуқаролар йиғинларига «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ва «Туризм овули» мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низом;
  • Туризм соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари – нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом;
  • Туризм ахборот марказларини барпо этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • «Туризм фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом.

 

Шунингдек қарорда қуйидагилар келтирилган:

  • Сотишдан тушган маблағларининг Ўзбекистоннинг республика бюджетига тақсимланадиган қисми бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириладиган амалдаги ва бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ туризм соҳасидаги давлат активлари ва улар эгаллаб турган ер участкалари рўйхати;
  • Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси;
  • Туризм соҳасида амалга ошириш тавсия қилинадиган инновацион бизнес ғоя ва стартаплар рўйхати.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлигининг амалдаги автоматлаштирилган махсус электрон дастури негизида жисмоний шахсларнинг мулки бўлган турар жойларни ижарага беришнинг ягона Реестрини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватланди. Турар жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қарорда Туризм фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган, 2021 йил 1 августдан кучга кирадиган талаблар, шунингдек Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» ДУК зиммасига юкланган вазифалар қайд этилган.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига уч ой муддатда қуйидагиларни амалга ошириш топширилди:

  • туроператорлик фаолияти учун берилган лицензияларни хатловдан ўтказиш ва якунига кўра туроператор ва турагентлар фаолиятларини амалда бўлган лицензияларига асосан алоҳида фаолиятларга ажратишни таъминлаш;
  • туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш;
  • хостел хизматларининг мувофиқлик сертификатларини хатловдан ўтказиш, уларни Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритиш.

 

Қарорда туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга доир бошқа чора-тадбирлар қайд этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.07.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Қаюмов.



Валюталар курси

2024-05-02
  • USD:12632.22 (+0.00) сум
  • EUR:13478.58 (+0.00) сум
  • RUB:134.39 (+0.00) сум