Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Туризмни ривожлантириш фаолияти молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланади

08.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2020 йилдаги 433-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларига грантлар бериш, компенсация ва молиявий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳамкорлари – нодавлат нотижорат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси грант маблағлари ҳисобидан қуйидагиларни амалга ошириш тартиби белгиланган:

  • Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш;
  • тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида «караоке» заллари ташкил этиш;
  • туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш;
  • фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларини институционал қўллаб-қувватлаш.

 

Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган, қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлган тадбиркорлик субъектлари грантлар олиш, компенсация ажратиш ёки молиявий ёрдам олиш учун танловда иштирок этишларига йўл қўйилмайди.

 

Талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва молиявий ёрдам маблағларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буйруғи билан махсус комиссия тузилади.

 

Грант битта лойиҳанинг 30%и, лекин 3 млрд сўмдан ошмаган миқдорда ажратилади. Грантларнинг умумий миқдори Жамғарманинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, даромадлар ва харажатлар сметасида тасдиқланади.

 

Грант ҳар чорак якунларига кўра, чорак тугаганидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар мазкур якунланган чоракда ариза берган тадбиркорлик субъектларига ажратилади.

 

Комиссия чорак давомида келиб тушган аризаларни, чорак тугаганидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар грант ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида талабгорга юборилади.

 

Грант рад этилган тақдирда, талабгор камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни кўриб чиқиш учун қайта топшириши мумкин. Комиссия қайта топширилган аризани кейинги чорак мобайнида кўриб чиқади.

 

Лойиҳа бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ариза берувчи билан битим тузади.

 

Тадбиркорлик субъектларига республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) туристик кўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида қуйидаги турлар бўйича 10 млн сўм миқдорида компенсация тақдим этилади: лазертаг, бассейн, квест-анимация, роллердром, велодром, мотокросс, картинг, спорт лабиринти, батут маркази, пейнтбол, кузатув минораси, джампинг, флайбординг, парашютдан сакраш, планетария, караоке заллари, мюзик-холл, рақс клуби ва бошқа инновацион туристик объектлар.

 

Компенсация маблағларининг умумий суммаси йилига 1 млрд сўмни ташкил этади.

 

Компенсация олиш учун тадбиркор Комиссияга ариза билан бирга зарур ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши мумкин, Комиссия томонидан ҳужжатлар 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

 

Компенсация рад этилган тақдирда, бир иш куни ичида талабгорга билдиришнома юборилади ҳамда бир ой ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва Комиссияга қайта мурожаат этиши мумкин.

 

Фаолияти туризм соҳаси билан боғлиқ бўлган жамоат ташкилотлари фаолиятини институционал қўллаб-қувватлаш қуйидагилар бўйича харажатларни қоплашга йўналтирилади:

а) халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;

б) хорижий ҳамкорлар билан алоқа ўрнатиш;

в) туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган хизмат сафари харажатларини қоплаш;

г) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотларни ўтказиш учун майдонларни ижарага олиш;

д) туризм брендини халқаро бозорларга тарғиб қилиш;

е) янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини жорий қилиш ва бошқалар.

 

Беғараз молиявий ёрдамнинг умумий ҳажми йилига 10 минг БҲМгачани ташкил этади ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан берилади.

 

Комиссия тасдиқланган шаклда тузилган ННТ аризаларини Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг сайтида (www.uzbektourism.uz) эълон қилинган санадан бошлаб 30 кун мобайнида кўриб чиқилади. Аризаларни кўриб чиқиш муддати – бир ой.

 

Беғараз молиявий ёрдам маблағларини ажратиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарор Комиссия баённомаси билан расмийлаштирилади ва қарор нусхаси қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида талабгорга юборилади.

 

ННТ йилда бир марта ариза тақдим этишга ҳақлидир.

 

Низомда қуйидагилар қайд этилган:

  • ННТ томонидан ажратилган маблағлардан фойдаланиш тартиби;
  • маблағларнинг сарфланишини мониторинг қилиш тартиби;
  • комиссияни шакллантириш тартиби, комиссия ваколатларига кирувчи функция ва вазифалар;
  • грант, молиявий ёрдам маблағлари ва компенсация ажратиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.07.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48