Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ««Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан тематик хиёбонлар, жойлаштириш воситалари, туроператорлар ва туризм соҳасидаги бошқа тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар тақдим этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Ташкилот тури |
Солиқ имтиёзлари |
Божхона имтиёзлари |
Асосий фаолият тури тематик хиёбонлар хизматларини ташкил қилиш бўлган юридик шахслар.
|
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи, мол-мулк солиғи, шунингдек ЯСТни тўлашдан 3 йил муддатга озод этилган (тематик хиёбон фойдаланишга топширилган кундан эътиборан).
|
1.01.2022 йилга қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра тематик хиёбонларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни олиб кириш учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган. |
Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари.
|
|
1.01.2022 йилга қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни олиб кириш учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган. |
Туризм маҳсулотларини сотиш ва/ёки туризм хизматларини онлайн брон (банд) қилиш бўйича хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар.
|
1.01.2018 йилдан эътиборан солиқ солинадиган базани электрон хизматларни, жумладан, электрон тўловлар, брон (банд) қилиш, эквайринг ва бошқа хизматларни, шунингдек, туризм хизматларининг замонавий турларини таклиф қилувчи ихтисослаштирилган интернет-сайтлар ва порталларни йўлга қўйишга йўналтирилган харажатлар миқдорига камайтиришга ҳақли. |
|
Туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти субъектлари.
|
|
1.01.2022 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган:
- ҳайдовчи билан биргаликда 8 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид транспорт воситалари;
- дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, аэростатлар (ҳаво шарлари), мотор қайиқ ва квадроцикллар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилган. |
Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туризм операторлари. |
|
Истисно тариқасида экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 л дан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган олиб кирилаётган транспорт воситаларига автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш бўйича алоҳида давлат рақами сериясини татбиқ этган ҳолда ва улардан фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш шарти билан 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалдаги ставканинг 25%и миқдорида бож тўловларини тўлашга рухсат этилган. |
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Самир Латипов.