Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Туркия фуқаролари учун мамлакатимизга виза 3 кунда расмийлаштирилади

23.10.2017

Президент 21.10.2017 йилдаги ПҚ–3347-сон «Туркия Республикаси фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштириш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси сайтида хабар тарқатилган.

 

Ҳужжат иш ёки туристик мақсадлар билан мамлакатимизга ташриф буюраётган Туркия фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш жараёнларини такомиллаштириш ва янада қулай шароитларни яратишга қаратилган.

 

Биринчидан, ишбилармон мақсадларни кўзлаб Ўзбекистонга келаётган Туркия фуқароларининг муддати 1 йилгача бўлган кўп маротабалик визалари 3 иш куни мобайнида мамлакатимизнинг хориждаги муассасаларида расмийлаштирилади (ҳужжатларни қабул қилиш кунини ҳисобламаган ҳолда). Таклиф этаётган шахснинг Ўзбекистон ТИВга мурожаати энди талаб этилмайди.

 

Иккинчидан, сайёҳ тариқасида юртимизга келаётган Туркия фуқароларининг муддати 1 ойгача бўлган визалари ҳам 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади (ҳужжатларни қабул қилиш кунини ҳисобламаган ҳолда). Бунда турваучерлар ва Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси ва республикамизнинг бошқа туристик ташкилотларининг таклифномаларини кўрсатиш талаб этилмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, 1.01.2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонга сайёҳ тариқасида келаётган Польша фуқаролари учун виза жараёнлари соддалаштирилади

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

 

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50