Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 октябрдан кимлар учун ижтимоий солиқ миқдори ошди Пластмасса буюмларига қайси МХИКни қўллаш керак Номоддий активларнинг келиб тушиши қандай ҳисобга олинадиИнвентаризация натижасида аниқланган асосий воситаларни ҳисобга олиш

Туроператорлар 25 млрд сўмгача миқдорда мақсадли кредитлар оладилар

03.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2024 йилдаги "Республикада хорижий туристлар оқимини янада ошириш ҳамда соҳада экспорт олди молиялаштиришни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 610-сонли қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 сентябрдан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари орқали резидент бўлган ва кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи туроператорларни айланма маблағлар билан таъминлаш учун йиллик 14% ставка бўйича миллий валютада 50 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.[1]

 

Бунда йиллик фоиз ставкасининг 3% дан ошмайдиган миқдорда банк маржаси белгиланади, кредит маблағлари эса туроператорларга 10 йил муддатга икки йиллик имтиёзли давр (фоизлар ва асосий қарз бўйича) билан ажратилади.

 

Туроператорларга кредитлар тижорат банклари орқали тўғридан-тўғри тақдим этилади.

 

Кредитлар бир хўжалик юритувчи субъектга айланма маблағларни шакллантириш учун 25 млрд сўмгача миқдорда ажратилади. Мақсадли кредит бериш шартлари туроператор фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириш ва камида 15% миқдорда ўз маблағларини жалб қилиш имконияти (шу жумладан бино ва иншоотлар кўринишида) ҳисобланади.

 

Ажратилган кредитларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш учун туроператорлар қуйидагиларни кўпайтириш бўйича мажбурият оладилар:

  • хизмат кўрсатилаётган хорижий сайёҳлар сонини камида 25% га;
  • туристик хизматлардан олинадиган даромадларни камида 25% га.

 

Ажратилган кредитларни қуйидагиларга сарфлашга йўл қўйилмайди:

  • илгари олинган кредитлар ёки бошқа қарзларни қайтаришга;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришга;
  • ишлаб чиқариш (хизмат) мақсадларида фойдаланилмайдиган шахсий мулкни (мебель, мобиль телефон, маиший техника ва ҳ.к.) сотиб олишга;
  • автотранспорт воситаларини (қиймати кредит суммасининг 40% гача бўлган, 8 ва ундан ортиқ киши сиғадиган енгил автомобилларни сотиб олиш бундан мустасно) сотиб олишга;
  • маъмурий харажатларни, шу жумладан хизмат автомобилларини тўхташ жойига қўйишни қоплашга; · бино ва иншоотларни сотиб олиш ва қуришга.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 30.09.2024 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова


 

 

[1] Қаранг: Президентнинг 18.07.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-102-сонли Фармони.

Валюталар курси

2024-10-03
  • USD:12757.94 (+0.00) сум
  • EUR:14125.59 (+0.00) сум
  • RUB:135.06 (+0.00) сум