Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзини ўзи банд қилган шахслар: ҳозирги ҳолат ва ечимини кутаётган масалалар Корпоратив тадбир ўтказиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Умумий овқатланиш соҳасида тайёр маҳсулотлар (таомлар) ва товарларнинг реализация қилиниши қандай ҳисобга олинади

Тўй-ҳашамларни ташкил этувчи тадбиркорларнинг иш регламенти тасдиқланади

16.03.2018


ҚҲТБТ порталида Олий Мажлис Сенатининг «Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Ушбу тадбирларни ўтказишга доир аниқ талабларни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Улар фуқаролар учун ҳам, бизнес учун ҳам мажбурий саналади.

 

Масалан, 150 нафардан ортиқ киши қатнашувчи тўй-ҳашамларни ўтказиш тақиқланади, уларни ўтказиш учун эса соат 10:00 дан 23:00 гача бўлган қатъий вақт оралиғи белгиланади. Ош бериш маросимларида 200 нафаргача киши соат 12:00 дан 15:00 гача қатнаша олади.

 

Никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш, келин-куёвнинг тўйхонага келиши ва кетиши учун эса 2 тадан кўп бўлмаган автомобилдан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда келин-куёвни тегишли лицензиясиз (уни олишга доир алоҳида тартиб белгиланади) ташиганлик учун жазо тайинланади.

 

Шунингдек «танишув», «сеп ёйди», «қуда таниш», «ота кўрди» ва «ота келди», «чарлари», «қуда чақирди», «куёв чақирди», «келин чақирди», «куёв навкари», «келин навкари», «келин салом», «тоғора юбориш» ва шу каби бошқа қўшимча тадбирларни ўтказиш ман этилади.

 

«Пул қистириш», «пул сочиш», одобсиз шоулар ва «севги тарихи» («Love story») каби ҳолатларга йўл қўйилмайди.

 

Бундан ташқари, ресторан ва кафелар учун қуйидаги қўшимча қоидалар жорий этилади:

  • тадбирлар иштирокчилари сони, шунингдек уларни ўтказиш вақтига риоя этиш;
  • оилавий тадбирларни ўтказиш учун инфратузилманинг лозим даражада бўлиши;
  • автотранспорт воситаларини сақлаш жойларига эга бўлиш;
  • атрофда яшовчи аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини бузмаслик, шунингдек, маиший шовқинга йўл қўймаслик;
  • санитария-гигиена қоидаларига ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат талабларига риоя этиш.

 

50 киши ва ундан ортиқ шахслар иштирокида тадбирлар ўтказилганда оилавий тадбирни ўтказувчи шахс ва тўйхона, кафе ёки ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилади. Тадбирларда хизмат кўрсатувчи санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) ҳам ўз хизматларини кўрсатиш учун шартномалар расмийлаштирадилар. Битта тадбирда фақат бир нафар санъаткорнинг (гуруҳнинг) иштирок этишига рухсат берилади.

 

Бу – муҳим! Лицензияланадиган фаолият турлари бўйича тўйхона, кафе ёки ресторан маъмуриятига, шунингдек буюртмачига лицензиянинг нусхасини тақдим этиш талаб қилинади.

 

ФҲДЁ органлари никоҳдан ўтаётганларнинг ота-оналари билан тўй маросимларини камхарж ва ихчам ўтказиш бўйича жойларда суҳбатлар уюштира бошлайдилар, дин уламолари, тиббиёт ходимлари ва психологлар иштирокида «Ёш келин-куёвлар клуби», «Оила мактаби», «Қудалар суҳбати» каби курслар ташкил қиладилар ва ҳ.к. ФҲДЁ органларига никоҳдан ўтиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказгандан сўнг 3 иш кунида никоҳланувчи шахслар яшаётган маҳаллани бу ҳақда хабардор қилиш вазифаси ҳам юклатилади.

 

Ушбу қоидаларга риоя этилиши устидан назорат қилиш вазифаси маҳаллий ҳокимликлар, прокуратура, ички ишлар, солиқ хизмати, ФҲДЁ органлари зиммасига юклатилади. Бунда уларга жамоатчилик ташкилотлари кўмаклашадилар.

 

Изоҳ. Дин ишлари бўйича қўмитага Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда дафн этиш, мотам ҳамда бошқа диний маърака ва маросимларни ўтказишнинг ягона тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилди.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёхуд рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-16
  • USD:12892.97 (+0.00) сум
  • EUR:13541.49 (+0.00) сум
  • RUB:123.38 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50