Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 августдаги 287-сон «Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2016 йил 18 октябрдаги 349-сон «Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида авиациянинг парвоз қилиш асосий қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 1723-8, 2016 йил 6 декабрь) билан Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида фуқаро ва экспериментал авиациясининг парвоз қилиш авиация қоидаларига (ЎзР АҚ-91) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Учувчисиз учиш қурилмасини тўғри бошқаринг
Учувчисиз учиш қурилмасини тўғри бошқаринг
14.12.2016

Хусусан, белгиланишича, учувчисиз учиш қурилмаси (кейинги ўринларда - қурилма) парвозини бажариш вақтида фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси операторида* уни учишга тайёрлаш ва бошқаришга оид қўлланма бўлиши шарт.
Қурилма парвози сутканинг ёруғ вақтида, оддий метеошароитларда ва қурилма билан доимий визуал контактда бўлганда бажарилади.
Қурилма парвози:
одамлар, бино ва иншоотлар, транспорт воситаларигача 30 м дан;
дам олиш масканлари, ўйин майдонлари, спорт ва оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларгача 150 м дан;
аэродромлар, вертолёт майдонлари, давлат идоралари, темир йўл ва автомобиль вокзалларигача (станцияларигача) 5 км дан кам бўлмаган масофада бажарилади.
Ҳужжатга бир қатор бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган ва 2016 йил 12 декабрда кучга кирди.
__________
* Фуқаро авиацияси учувчисиз учиш қурилмаси оператори – аризачининг** учувчисиз учиш қурилмаси бошқарувини бевосита амалга оширувчи мансабдор шахси.
** Аризачи – Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан идоравий вазифаларни бажариш учун Ўзбекистоннинг самовий ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш рухсат этилган Ўзбекистон юридик шахси.
Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ
тайёрлади.
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади