Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Ўлчовли ёмбилар ва қимматбаҳо тангаларни олиб чиқишга рухсат берилди

26.09.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бу Президентнинг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Жисмоний шахслар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини мамлакатимиз ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бунда иккита шарт мавжуд:

  • тегишли сертификатлар мавжуд бўлиши;
  • олиб чиқишнинг меъёридан ошган тақдирда - мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш.

 

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги муносабати билан МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги тугатилади. Унинг ўрнига МБнинг марказий аппарати тузилмасида Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизмати ташкил этилади. У Марказий банк томонидан халқаро резервларни бошқариш операциялари доирасида сотиб олинадиган ва сотиладиган қимматбаҳо металларни ҳамда сақланаётган бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ва ҳисобини юритиш билан шуғулланади. У томондан кўрсатилган мақсадларда фойдаланиладиган бино ва объектлар ўта муҳим объектлар тоифасига киради ва тегишлича муҳофаза қилинади. МБ тугатилаётган Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

 

Бир ой муддатда ҳудудларга биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни етказиб бериш механизмини жорий этишлари керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.09.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.