Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

$2000 гача олиб кириш ва олиб чиқиб кетишда – декларациялашсиз

11.12.2017

 

Президентнинг 6.12.2017 йилдаги ПФ-5276-сон “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбари сайтида эълон қилинган.

 

2018 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 2 000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш ёки мамлакатимиздан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинади. Яъни кўрсатилган сумма доирасида нақд валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш йўловчи божхона декларациясида уни кўрсатмасдан амалга оширилиши мумкин, бугунги кунда барча нақд валюта декларацияланиши лозим. Ушбу суммадан ошадиган миқдорда нақд валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетишда барча сумма ёзма равишда декларацияланади.

 

Бундан ташқари, келаси йилдан бошлаб тижорат банклари нақд хорижий валютани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетишга рухсатнома бермайди. Эквивалентда 5000 АҚШ долларигача бўлган нақд сумма ҳеч қандай рухсатномаларсиз олиб чиқиб кетилиши мумкин. Агарда сумма бу рақамдан ошса:

  • резидентларга – Марказий банкнинг рухсатномаси; 
  • норезидентларга – Ўзбекистонга кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси талаб этилади. Бунда декларацияда кўрсатилган сумма олиб чиқиб кетиладиган суммадан кам бўлмаслиги даркор.

 

Солиштириш учун: ҳозирги кунда резидентлар эквивалентда 2000 долларгача  бўлган ЭКВни эркин олиб чиқиб кетишлари мумкин, норезидентлар эса – кириш божхона декларацияси асосида олиб кирилган валюта доирасида. Кўрсатилган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш учун Марказий банк ёки тижорат банкларининг рухсатномаси зарур.

 

Норезидентлар – республикада ташкил қилинган мусобақалар, танлов ва олимпиадаларнинг совриндорлари ёки қатнашчилари белгиланган суммадан ортиқча суммани олиб чиқиб кетишлари мумкин. Нақд хорижий валюта олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат бунинг учун асос бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50