Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармаси ташкил этилди

04.11.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 03.11.2021 йилдаги ПҚ-5277-сон қарори билан Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукуматлари ўртасида Ўзбек-Қирғиз тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.

 

Битим 2021 йил 11 мартда Тошкент шаҳрида имзоланган.

 

Жамғарма унинг ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва ўз фаолиятини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектларга қарз бериш, капиталида иштирок этиш ва улар билан муносабатларда бошқа молиявий инструментлардан фойдаланиш йўли билан Қирғизистон иқтисодиётининг устувор секторларида ўз харажатларини ўзи қоплайдиган лойиҳаларни молиялаштиришни амалга оширади.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

 

Жамғарманинг устав капиталида Ўзбекистон Ҳукумати улушини шакллантириш, истисно тариқасида, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига босқичма-босқич ажратиладиган Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.