Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ўзбекистон газ экспортини йилига 3 451,78 млн кубга оширади

07.11.2017


Президентнинг 3.11.2017 йилдаги ПҚ–3373-сон «2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб чиқаришни ошириш дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. 

 

ERIELL Oilfield Services Middle East DMCC (БАА) компанияси Ўзбекистонда 248 та газ ва 48 та нефть эксплуатация қудуқларини қуради ҳамда 328 та қудуқни мукаммал таъмирдан чиқаради.

 

Натижада табиий газни қазиб чиқариш ҳажмининг ўсиши йилига 6 356,1 млн м3 ни ташкил этади (унинг 3 451,78 млн м3 экспорт қилинади). Газ конденсатлари бўйича кўрсаткичлар 114,72 минг тоннага, нефть бўйича эса –75,5 минг тоннага ўсади.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ, унинг идоравий мансуб ташкилотлари ва «Natural Gas-Stream» ҚК масъул ҳисобланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  


 

Самир Латипов.