Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Ўзбекистон халқаро маданий алоқаларни ривожлантиради

21.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги конвенция ратификация қилинди (14.10.2019 йилдаги ЎРҚ-570-сон Қонунга қаранг).

 

Конвенцияни Парижда 2005 йил 20 октябрда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бош конференцияси қабул қилган. Бунда миллий ва халқаро сиёсат ва халқаро ҳамкорликда стратегик элементлардан бири сифатида маданият интеграциясининг зарурлиги туртки бўлди. Конвенция қўлланадиган соҳа – маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун иштирокчи-давлатлар томонидан қабул қилинадиган сиёсат ва чора-тадбирлар шундан келиб чиқади.

 

Маданият, ўзаро маданий муносабатлар борасида алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва маданий ифодаларнинг турли хил шаклларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш – булар ҳужжатнинг базавий мақсадлари ҳисобланади, улар инсон ҳуқуқларига ҳурмат ва асосий эркинлик, суверенитет, тенглик тамойиллари ҳамда барча маданиятларга ҳурмат, халқаро бирдамлик ва ҳамкорлик, иқтисодий ва маданий жиҳатдан ривожланишни ўзаро тўлдириб туриш, барқарор ривожланиш, фойдаланишдаги тенглик, ошкоралик ва уйғунлик асосида амалга оширилади.

 

Халқаро ҳужжат иштирокчилар зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юклайди:
биринчидан, мамлакат ҳудудида юқори даражада очиқ ва эркин маданий муҳитни яратишга интилиш;
иккинчидан, маданий ифодаларнинг турли хил шакллари йўқолиб кетиши хавфи мавжуд бўлса, уларга нисбатан жиддий хавф туғилган тақдирда, у ёки бу ҳолатда ҳам, тезкор муҳофазага муҳтож бўлган ҳолатда уларни муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш;
учинчидан, транспарент бўлиш – ҳар 4 йилда маданий ифодаларнинг турли хил шаклларини муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида ЮНЕСКОни хабардор қилиш, мувофиқлаштирувчи ахборотлари алмашинуви учун масъул шахсни тайинлаш, ушбу соҳадаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
тўртинчидан, ушбу мавзу бўйича таълим соҳасида дастурларни қабул қилиш ва амалга ошириш ҳамда жамоатчиликни хабардор қилиш даражасини ошириш ва бошқалар.

 

Конвенция доирасида қуйидаги органлар тизими шакллантирилди:

  • Конференция иштирокчилари – олий пленар органнинг навбатдаги сессияси 2 йилда бир марта имконият даражасида ЮНЕСКО Бош конференцияси доирасида ўтказилади;
  • Ҳукуматлараро қўмита – адолатли географик тақсимот ва ротация тамойиллари асосида иштирокчилар Конференцияси 4 йил муддатга сайлайдиган 24 аъзодан иборат. Йиғилиш ҳар йили ўтказилади;
  • ЮНЕСКО котибияти – конвенцион органларга кўмак кўрсатади: ҳужжатларни, йиғилишларнинг кун тартиби лойиҳасини тайёрлайди, қарорлар ижросига кўмаклашади ва уларнинг бажарилишига оид маърузаларни тақдим этади;
  • Халқаро маданий ифодаларнинг турли хил шакллари фонди – иштирокчиларнинг ихтиёрий бадаллари, ЮНЕСКО Бош конференцияси ассигнациялари, бадаллар, хайрия маблағлари ёки мерос қолдирилган мол-мулк, фоизлар ҳисобланиши ва бошқалар ҳисобидан шакллантирилади. Ҳукуматлараро қўмитанинг қарори бўйича маблағлардан фойдаланилади.

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум