Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Ўзбекистон ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди

11.07.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 5.07.2018 йилдаги 504-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди.  

 

Ҳужжатга мувофиқ, Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегара муаммоларини ҳал этиш, ноқонуний миграцияга, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга қарши курашиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссияларга (бундан кейин – ҳудудий комиссиялар) 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда:  

  • туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, темир йўл станциялари, аэропортлар ва ҳудудида чегара зонаси белгиланадиган бошқа объектлар рўйхатини;
  • жойларнинг физик-географик шароитлари ва рельефига қараб, уларда Давлат чегараси чизиғидан чегара минтақасининг чегарасини белгилаш вазифаси топширилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига ҳудудий комиссиялар ишларининг якунлари бўйича 2019 йил 15 январгача бўлган муддатда: 

  • республика Давлат чегараларининг жами узунлигида чегара минтақаси ва чегара зонасининг чизмасини тушунтириш хати билан биргаликда акс эттириш ишларининг бажарилишини таъминлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун материаллар тақдим этиш;
  • Давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳозлаш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига Давлат чегараларининг жами узунлигидаги чегара минтақаси доирасида беғараз асосда доимий фойдаланиш учун ерлар ажратиш вазифаси топширилди.

 

Белгиланишича, ушбу тадбирларни амалга ошириш харажатлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг бюджетдан ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида амалга оширилади.

 

 

Шунингдек қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилди: 

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 25 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори;
  • Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорининг 5-банди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Жаҳонгир Тўрахонов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-19
  • USD:12861.83 (+0.00) сум
  • EUR:13497.20 (+0.00) сум
  • RUB:125.47 (+0.00) сум