Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Турли никоҳдан фарзандлари бўлган ходимга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси қандай тўланади Импорт қилишда ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартибида нималар ўзгарди Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги қандай ишлайди

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"га тегишли объектлар бошқа ташкилотларга берилади

22.06.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 18.06.2021 йилдаги “Электр энергетика соҳаси ташкилотларининг электр хўжалиги объектлари ва асосий воситаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида”ги 382-сон қарорни қабул қилди.

 

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖга тегишли бўлган "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "Иссиқлик электр станциялари" АЖ тизимидаги хўжалик жамиятларига бериладиган электр тармоғи объектларининг рўйхати тасдиқланди (кейинги ўринларда - Объектлар).

 

Белгиланишича, Объектлар улардаги барча электр қурилмалар, мол-мулклар, уларнинг техник ҳужжатлари, шунингдек, бошқа муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари билан бирга "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ошириш (камайтириш) ҳисобига ўтказилади.

 

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга бир ой муддатда Объектлар белгиланган тартибда топширилиши ва қабул қилиб олинишини таъминлаш топширилди.

 

Рўйхатга асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Фарғона вилоятларида жойлашган жами 16 та объект берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.06.2021 йилдан кучга кирди.

 
Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-12-12
  • USD:12865.66 (+0.00) сум
  • EUR:13510.23 (+0.00) сум
  • RUB:125.14 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50