Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади

09.09.2016

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасига, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ 2016 йил 4 декабрь, якшанба кунини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Асосий тадбирлар дастури тасдиқланди;

- жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинди;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказини тузиш ҳақида қарор қабул қилиндиди. Матбуот маркази Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 16-уй манзили бўйича жойлашган.

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.

 

Сайлов кампаниясининг кейинги босқичларида сайлов комиссияларнинг тизими жорий этилади ва сиёсий партиалар томонидан номзодлар кўрсатилади. Бунда, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида олти ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиши мумкин. Булар: Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси. 

 

Маъруф УСМАНОВ