Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” унвони таъсис этилди

05.09.2024

Рус тилида ўқиш

2024 йил 30 августдаги ЎРҚ-952-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор фахрий унвони таъсис этилди.

 

Ҳужжат билан “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида”и қонунларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

 

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” унвони бизнеснинг янги, юқори даромадли йўналишларини йўлга қўйган, иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва бошқаларда муносиб ҳисса қўшиб келаётган илғор ва ташаббускор тадбиркорлик субъектлари раҳбарларига ва таъсисчиларига берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 30 августдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова