Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Лондон фонд биржасида еврооблигациялар чиқаради

05.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 3.11.2021 йилдаги “Нефть ва газ тармоғи трансформациясини амалга оширишда ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 668-сон қарори қабул қилинди.

 

Давлат кафолати иштирокисиз хорижий инвестицияларни жалб қилиш, "Ўзбекнефтгаз" АЖни молиявий соғломлаштириш  мақсадида 2021 йил ноябрь ойида Лондон фонд биржасида 700 миллион АҚШ доллари миқдоригача "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг еврооблигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ташкиллаштирилади.

 

Молия вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришдан тушган маблағларни "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказиш ҳамда уларни Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлатиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

"Ўзбекнефтгаз" АЖ халқаро облигацияларни чиқаришда барча қабул қилинган молиявий шартларни ўз муддатида бажариши, шунингдек маблағларни сарфлаш йўналишларини ёритиб бериши шарт.

 

"Ўзбекнефтгаз" АЖга, истисно тариқасида, халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш доирасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКдан экспертизадан ва рўйхатдан ўтказмасдан қуйидаги компаниялар билан шартномаларни ва уларга қўшимча келишувларни имзолашга рухсат берилди:

  • "Ernst & Young" халқаро аудиторлик ташкилоти билан "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2021 йил молиявий ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказиш ва аудиторлик ташкилотнинг комфорт хатини  бериш хизматларини бажариш бўйича;
  • ташкилотчи компаниялар ёки уларнинг аффилланган шахслари билан хизматлар кўрсатиш бўйича;
  • ишончли вакил - BNY Mellon Corporate Trustee Services Limited, тўлов агенти - The Bank of New York Mellon (Лондон филиали), листинг ва рўйхатга олувчи агент - The Bank of New York Mellon SA/NV (Дублин филиали) компаниялари билан тегишли процессуал хизматлар кўрсатиш бўйича;
  • Лондон фонд биржаси билан халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Мавзуга доир материаллар: