Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисоби тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ривожлантириш истиқболлари ТИФ шартномалари бўйича бажарилган ишлар далолатномасини қандай ҳужжат билан алмаштириш мумкин Устав фондига ҳисса сифатида келиб тушган номоддий активлар қандай ҳисобга олинади

ЎзМАА самарадорлигини Вазирлар Маҳкамаси баҳолайди

29.01.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2017 йилдаги 1038-сон қарори билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА) тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, ЎзМАА ташкилий тузилмаси, марказий аппаратининг тузилмаси, шунингдек Қорақалпоғистон агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларининг тузилмалари Президентнинг 17.08.2017 йилдаги ПҚ–3223-сон қарори (шарҳи – бу ерда) билан тасдиқланган. 

 

Низомда ЎзМАА ва унинг ҳудудий бўлинмалари мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятни амалга ошириш ва ҳисобот топшириш тартиби, шунингдек унинг раҳбарларининг функционал мажбуриятлари ва жавобгарлиги белгиланган.

 

Агентлик тизимига қуйидагилар киради:

  • Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • Ғафур Ғулом номидаги, Чўлпон номидаги, шунингдек «O'zbekiston» ва «O'qituvchi» нашриёт-матбаа уйлари;
  • «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти;
  • Кўзи ожизлар босмахонаси (унинг базасида кўзи ожизлар учун Брайль бўйича турли адабиётлар ва матбаа маҳсулотлари нашр этишга ихтисослашган нашриёт фаолият юритади);
  • Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси;
  • Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси.

 

Агентлик Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради. ЎзМАА фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан мунтазам баҳолаб борилади. Баҳолаш мезонлари Ҳукуматнинг назорат қилувчи комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади.

 

Баҳолаш якунларига кўра қуйидаги чоралар қабул қилинади:

  • Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
  • Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг ишини янада такомиллаштириш.

 

 Ушбу ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 5.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-09-23
  • USD:12729.83 (+0.00) сум
  • EUR:14207.76 (+0.00) сум
  • RUB:137.46 (+0.00) сум