Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Ўзмиллийбанк акциядорлик жамияти шаклида қайта ташкил этилади

03.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

“ЎМБ” АЖ қайта ташкил этилаётган унитар корхонанинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади (30.11.2019 йилдаги ПҚ-4540-сон қарорга қаранг).

 

Давлат номидан банк таъсисчилари бўладиган органлар ҳам ўзгарди. Илгари Вазирлар Маҳкамаси ягона таъсисчи бўлган, унинг ўрнига Молия вазирлиги ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тегишинча 89,93% ва 10,07%ни олган ҳолда  келади. 7 260,2 млрд сўм миқдорида қўшимча йўналириладиган маблағлар ҳисобига банкнинг устав капитали 11 581,2 млрд сўмгача етказилади, улушлар миқдоридаги вазият Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фойдасига ўзгаради – унда 58,49% ва Молия вазирлигида 41,51%.

 

Қайта ташкил этиладиган Ўзмиллийбанкнинг қарздор ва кредиторлари мажбуриятлари бўйича берилган давлат кафолатлари қайта расмийлаштирилади. Банкка тегишли бўлган мол-мулкнинг мавжуд ҳужжатлари, лицензия ва рухсатномалар билан ҳам шундай бўлади. Кузатув кенгаши таркиби, унинг асосий вазифалари ва функциялари янгиланади.

 

Бундан ташқари, қайта ташкил этиш жараёнлари “NBU INVEST GROUP”  МЧЖга ҳам дахл қилади – у ҳам акциядорлик жамиятига айланади. Компания молиявий бозорларда, банкнинг даромади чегарасида хўжалик субъектлари устав фондида (100%гача) иштирок этиш орқали инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этади.

 

Ўзмиллийбанкнинг айрим соҳага оид бўлмаган активлари Давлат активларини бошқариш агентлигига берилади, яна қатор акциялар пакети ва улушларни (шунингдек соҳага оид бўлмаган) банк ва NBU INVEST GROUP” қуйидаги тарзда сотади:

  • баҳолаш нархини 10%га босқичма-босқич камайтириш механизмини қўллаб, бироқ улар бозор нархининг 50%идан пасайтирмаган ҳолда ҳамда 2 ой давомида ўтказилган савдолар натижасида инвесторлар томонидан қизиқиш бўлмаган тақдирда, уларнинг номинал қийматидан пасайтирмаган ҳолда;
  • сотиб олиш тўловларини бирдан ёки бўлиб-бўлиб (акциялардан ташқари) 7 йилгача сотиб олиш суммасининг қолдиғи учун фоиз ҳисобламасдан, шунингдек, сотиб олиш суммаси тўлиқ тўланмагунга қадар объектни тасарруфдан чиқариш ва учинчи шахсларга (тижорат банки – сотувчи бундан мустасно) гаровга (ипотека) бериш ҳуқуқисиз амалга ошириш орқали.

 

Ўзмиллийбанкнинг илгари захиралари яратилган ҳамда сўндириш манбалари мавжуд бўлмаган балансдан ташқари активлари ҳисобдан чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум