Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

Ўзстандарт экспортёрларни сифатнинг жаҳон даражасига олиб чиқади

04.05.2017

Президент Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорни имзолади. Унинг норасмий матни ЎзА томонидан тарқатилди.

 

Идоранинг янги вазифалари

 

“Ўзстандарт” агентлигининг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: 

  • маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш;
  • маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш;
  • экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш;
  • замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;
  • техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

 

Агентликнинг тузилмаси қайта ташкил этилди

 

“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасига “Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси қўшилди. Унинг таркибига Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси ҳам ўтказилди.

 

“Ўзстандарт” агентлиги қошида 2 та янги давлат корхоналари ташкил этилди:

 

Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази ошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий ва Ҳаракат кўчалари):

Ўзбекистон миллий метрология институти1 ошкент ш., Олмазор тумани. Фаробий, 333а, 333б): 

-  мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиши;

 

-  мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматларни халқаро стандартларга мувофиқ аккредитация қилиш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматлари томонидан белгиланган шартлар ва талаблар бажарилиши устидан инспекция назоратини амалга ошириши;

 

-  халқаро ва миллий аккредитация органлари билан фаол ҳамкорлик қилиши;

- Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириши;

 

- эталонлар, энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини сақлаб туриши, уларни халқаро даражада солиштириши, шунингдек, ўлчов бирликларини сақлаши ва узатиши;

 

- ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиши, метрологик назорат натижаларини ўзаро тан олиш бўйича халқаро шартномаларни амалга ошириши;

 

- метрологик текширувни ва метрология соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириши.

 

Давлат раҳбари томонидан 2017-2020 йилларда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури маъқулланди, шунингдек ташкилий тузилмаси, марказий аппаратининг янгиланган тузилмаси (бошқарув ходимларининг 39 бирлиги) ҳамда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони тасдиқланди.

 

Битимлар тузишнинг алоҳида тартиби

 

Ўзбекистон миллий метрология институтига истисно тариқасида Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, эталонларни тайёрлашга ихтисослашган етакчи хорижий метрологик ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали эталонлар ва энг юқори аниқликдаги ўлчов воситаларини харид қилишга рухсат берилди. “Ўзстандарт” агентлиги ва унинг таркибий тузилмаларига эса “Штрихли кодлаш ва ахборот технологиялари маркази” давлат корхонаси билан техник ва тизимли хизмат кўрсатиш бўйича тендер (танлов) ўтказмаган ҳолда шартномалар тузишга рухсат этилди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

  


1 Миллий эталонлар маркази, Метрологик хизматлар кўрсатиш маркази ва Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ИТИ  метрологик бўлинмалари негизида.

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48